АЛС ТИЗИМИНИ ХАЛАҚИТЛАРДАН ҲИМОЯЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 37(260)
Рубрика журнала: 16. Технические науки
DOI статьи: 10.32743/26870142.2022.37.260.345671
Библиографическое описание
Курбанов Ж.Ф., Хидиров Ж.Э., Кодирова Л.А. АЛС ТИЗИМИНИ ХАЛАҚИТЛАРДАН ҲИМОЯЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2022. № 37(260). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/260 (дата обращения: 27.04.2024). DOI:10.32743/26870142.2022.37.260.345671

АЛС ТИЗИМИНИ ХАЛАҚИТЛАРДАН ҲИМОЯЛАШ УСУЛЛАРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

Курбанов Жанибек Файзуллаевич

Илмий раҳбари, техника фанлари доктори, доцент, Тошкент давлат транспорт университети,

Ўзбекистон, Тошкент

Хидиров Жасуржон Эркинжон ўғли

Тадқиқотчи, Тошкент давлат транспорт университети,

Ўзбекистон, Тошкент

Кодирова Лазокат Абдулло қизи

Тадқиқотчи, Тошкент давлат транспорт университети,

Ўзбекистон, Тошкент

 

ИССЛЕДОВАНИЕ СПОСОБОВ ЗАЩИТЫ СИСТЕМЫ AЛС ОТ ПОМЕХ

 

АННОТАЦИЯ

Ушбу мақолада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги барча темир йўл учаскаларида поездлар харакатини ишончли бошқариш ҳамда АЛС тизимида вужудга келадиган ҳалақитларни бостириш усуллари уларнинг келиб чиқиш сабаблари, дунё олимларининг АЛС тизимини халақитлардан ҳимоялаш бўйича таклиф этган формулалар ҳақида тушунтириб берилган. Шунингдек мақолада импулсли ва консентрланган шовқиндан ҳимоя қилиш усуллари, амплитудали чекловчи, АЛС тизимида вудужга келадиган носозликлар уларни бартараф этиш усуллари ҳақида маълумотлар бериб ўтилган.

АННОТАЦИЯ

В данной статье разъясняются методы надежного управления движением поездов на всех железнодорожных станциях, принадлежащих АО «Узбекистон темир йуллари» и методы подавления возмущений, возникающих в системе АЛС, их причины, формулы, предложенные мировыми учеными для защиты Система АЛС от помех. Также в статье приведены сведения о способах защиты от импульсных и сосредоточенных помех, ограничителе амплитуды и способах устранения неисправностей, возникающих в системе АЛС.

 

Калит сўзлар: автоматик локомотив сигнализацияси, автоматик локомотив сигнализация филтри, автоматик локомотив сигнализация кучайтиргичи, синусоидал шовқинлар, электр узатиш линиялари.

Ключевые слова: автоматическая локомотивная сигнализация, фильтр локомотивной автоматической сигнализации, усилитель локомотивной автоматической сигнализации, синусоидальные помехи, линии электропередачи.

 

Кириш. Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ тасарруфидаги темир йўл учаскалари, станциялар, блок постларда кузатилаётган хатоликлар, ҳалақитлардан бир бу шубҳасиз АЛС тизимида учрайдиган ҳалақитлардир. Ушбу ҳалақитлардан АЛС тизмини ҳимоя қилиш  усуларини излаб топиш, мавжуд усуларни эса такомиллаштириш орқали ушбу муаммоларни ҳал этиш мумкмин. Ушбу соҳа олимларнинг олдида турган долзар вазифалардан бири ҳам АЛС тизимини ҳалақтлардан ҳимоялаш усулларнини такомиллаштиридан иборат[3].

Тадқиқотнинг таҳлили: “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ тасарруфидаги автоблокировка билан жиҳозланган учаскаларда асосан АЛС тизмидан фойдаланиб келинмоқда. Статистик маълумотларга тайаниб шуни айтиш мумкинки, темир йўл транспортида вужудга келадиган ҳатоликларнинг 25-30% АЛС тизмида юз берадиган ҳатоликлардир. Бу умумий фоизга олганда кичик саналиши мумкин, лекин харакат хавфсизлиги учун жавоб берадиган тизим учун бу миқдор анча юқори саналади. Албатта барча тизимлар ҳам 100 % натижадорликни бериши мушкил аммо АЛС тизми ишончли ишламас экан, темир йўл транспорти харакатланиш вақтида нафақат темир йўл учун балки барча у билан бевосита боғлиғ бўлган транспорт воситалари учун ҳам ҳавф туғдиради. АЛС тизмида ҳатоликлар қуйидаги ҳолларда юз беради.

  • автоблокировка қурилмаларининг ишлашидаги носозлик туфайли, ушубу ҳолатда автоблокировка қуриламари томонидан бериладиган сигналлар йўл ҳолатнини акс этирмай, кейинги блок учаскага ҳато сигналларни юборади. Бундан ҳолларда АЛС тизими келаётган сигналарни фарқлаши мушкул бўлиб тизмида хатолик юз беради. Бунинг натижасида эса темир йўл транспортида узилишлар кузатилади.
  • рельс занжиридаги носозликлар, рельс занжири орқали узатилаётган кодларнинг арлашиб кетиши ёки умуман тушунарсиз код сигналларини релс занжири бўйлаб оқиши орқали, йўл релеларнинг ҳолати берилаётган сигналларга номутонисиб ўзгариши;
  • код ишлаб чиқарувчи қурилмаларнинг носозлиги туфайли, код ишлаб чиқарувчи қурилмалардан ҳосил бўлувчи кодларнинг қўшилиб қолиши ёки импулс кенглигининг ўзгариб кетиши, вақт интервалларнинг бузилиши оқибатида юз берадиган хатоликлар;
  • локомотив қабул қилувчи ғалтакларида юз берадиган узулишлар туфайли, локомотивнинг қабул қилиувчи ғалтаклари релс занжиридан келувчи сигналларни қабул қилиб олгандан сўнг АЛС филтрига узатиш вақтида, узатиш кетма кетлиги бузилиши оқибатида ёлғон бандлик пайдо бўлиши ёки тизимда рад этишларларнинг кескин ошишига олиб келади;
  • электр узатиш линиялари томонидан бериладиган ҳалақитлар, АЛС тизми ишлаш вақтида тортқи токининг гармоникалари тасиридан сигналларнинг частота диапозонида ўзгаришлар, шовқин тъасири ҳамда сигнал формаларининг ўзгариб кетиши туфайли сигналарнинг сўниши кутатилади[1-4].

Юқоридаги ҳолатлар асосийлар халақитлар ҳилобланди лекин ушбу ҳалақитлар билан вир вақтда АЛС сигналарида вужудга келадиган сўнишлар, сигнал формасининг бузилиши каби ҳолатлар ҳам учраб туради. Шу сабабли, қабул қилишнинг ишончлилигини сезиларли даражада ошириш ҳамда уларнинг аралашиб кетишинин олдини олиш тизмининг ишончли ишлаши учун қуйдаги ишларни режа асосида амалга оширилиши лозим. Бунинг учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади

  1. АЛС тизмига ҳизмат кўрсатувчи барча блокларни СМБ ҳодимлари томонидан ҳар олти ой муддатда назорат текширувини ўтказиш;
  2. АЛС блокларининг стандартлар асосида ишашишни ҳар 3-6 ой оралиғида текшириш (навбатсиз текшириш ҳолатларидан ташқари);
  3. Электр узатиш линияларида вужудга келадиган носозликларнинг олди ни олиш учун заҳира ток манбаидан фойдаланиш.
  4. Ўлчов бирликларини кўрсатиш учун мўлжаланган барча турдаги таблолар, ўлчов воситаларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ходимлари билан ҳамкорликда назорат текширувини олиб бориш.
  5. Блоклар ҳолатини ҳаракат бошланишидан олдин кўздан кечириш.

Юқоридаги ишларни амалга ошириб  АЛС тизмини ҳалақитлардан ҳимоялаш билан бир қаторда тизим ишончли ишлашини таъминлашга эришилади.

АЛС тизимидаги ўзгарувчан тузилишга эга бўлган қабул қилгичнинг экспериментал тадкикотлари шуни кўрсатадики мавжуд аналог сигналлар кўпинча ҳалақитларга учраб ўз ҳусусиятини ўзгартириб тизимининг ишончли ишлашини камайтиради. Қабул қилувчи ғалтакдан ўтиб филтр орқали қабул қилинган сигналлар филтрланиб кучатиргичга етиб боргунга қадар бўлган оралиқдаги вақтда сингларнинг сўниши ёки умуман йўқ бўлиб ҳолиш ҳолатлари ушбу ишни ўрганиш вақтида маълум бўлди. Кўп ҳолларда СНА№ 5489 сонли тестер қурилмаси ёрдамида олинган таҳлилалар ва натижалар шуни кўрсатдики сигнал қабул қилиш ва филтрланиш жараёнида вужудга келадиган ўзгаришлавр туфайли ўз формасирни йўқотиб паст кучланишга тушиб бу ҳатто 0.2-0.6 волтгача тушушнини кузатиш мумкин. АЛС кучатиргичидан 50 волт доимий кучланиш чиқади. Бундан кўринадики сигнал етиб бориши учун кучайтириш блокидан нафақат кучайтирилиб, шу билан бир қаторда  ташқи таъсирлардан ҳимоялаш ва аниқ етиб бориш учун ўзгарувчан аналог сигналдан ўзгармас импулс кўринишига импулс релеси орқали ўтгартирилиб сўнгра дишефратор блокига узатилади. Ушбу ҳолат сигналлар кучайтирилгандан сўнг олинган таҳилларга тайаниб қабул қилувчига қараганда код сигналининг имулсларини кўпроқ ҳимоя қилишни кўрсатди [3-5].

Шундай қилиб, амалиётда АЛС каналида импулс шовқинини бостириш учун сигнал амплитуда чеклаш ва бўшлиқни қўллашнинг юқори самарадорлигини тасдиқлайди. Маълумки, синусоидал шовқинларнинг энг юқори даражаси ва АЛС локомотив қурилмаларининг ишлашига таъсири локомотив юқори кучланишли электр узатиш линияларининг (ЭУЛ) таъсир зонасида ҳаракат қилганда юзага келади. Электр узатиш линияларининг таъсири кўриб чиқилаётган ҳолатда, ушбу шартлар электр узатиш линияларининг хавфли таъсир зонасининг барча нуқталарида амалга оширилмайди. АЛС каналаридаги шовқинларни бостириш ва улардан ҳимоялаш учун ҳимояловчи махсус тўлдирувчи ғалтакдан (МТҒ) фойдаланилади, у сўнган сигнални қайта тўлдиради ва сигнал формасини тиклайди. МТҒ локомотивнинг шундай жойига ўрнатилади, бу ерда шовқин магнит майдонининг интенсивлиги қабул қилувчи ғалтакда ўрнатилган жой билан бир хил бўлади ва сигнал оқимининг таъсири аҳамиятсиз бўлади. Қабул қилувчи ва тўлдирувчи ғалтаклари ҳисоблагичга уланади. Фойдали сигналнинг халақитларини камайтириш учун МТҒ қабул қилувчиларнинг устига ўрнатилади. АЛС қабул қилгичи ва МТҒ нинг солиштириш натижасида шу маълум бўлган тўлдирувчи ғалтакда шовқиндан ҳимояси 3,7 баробар юқори бўлади. МТҒ асосий камчиликлари бири бу локомотив ускуналарининг тўлдирувчи ғалтакларга бўлган эҳтиёжи ва уларнинг халақитларини бартараф этиш учун ҳар бир локомотивда уларни созлашнинг мураккаблиги ҳисобланади. Локомотивлардаги АЛС қурилмаларини электр узатиш линиялари таъсиридан ҳимоя қилишнинг яна бир усули - бу кодли сигнал импулсларининг олд қисмлари томонидан ишга тушириладиган чегара мосламасидан фойдаланилади. Ушбу усулнинг камчилиги шундаки электр тортиш ватида тортиш токининг гормоникаларидан импулс сигналларни ҳалақитларидан ҳимоя  қилиш мушкулашади ҳамда сигнал формаларининг бузилишигача бўлган жараёнлар юз бериши мумкин. Шовқинларнинг таъсир доирасини аниқлаш мақсадида Гауснинг эмперик формуласи ёрдамида шовқин таъсир қилмайдиган зонанинг кенглиги ушбу формула ёрдамида ҳисобланади:

,                                               (1.1)

бунда - кирувчи сигнал ва шовқин аралашмасининг тақсимланишини баҳоловчи катталик[4-5]. Бундай ҳолда, тақсимланишни ҳисоблаш бирлиги h<< 1киришидаги сигнал-шовқин нисбати ва шунинг учун сигнал кириш аралашмасининг тақсимланиш параметрларига ва тақсимланишнинг ҳисобланган қийматига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Ушбу формула ёрдамида шовқин таъсир қилмайдиган зонани аниқлаб ушбу аниқланган масофаларга қурилма ҳамда ташҳислаш мосламаларини ўрнатиш мақсадга муофиқдир.

Ҳулоса

Ҳулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки ушбу тадқиқот давомида локомотив ҳаракатланиши вақтида АЛС каналарига кўплаб таъсирлар, ушбу таъсирлар сабаб келиб чиқан носозликларнинг статистик таҳлили, ҳамда ушбу тасирлардан АЛС тизмини ҳимоя қилиш усуллари уларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар давомида носозликларни бартараф этиш бўйича асосланган усуллар таклиф этилиб тизим ичонли ишлаши учун шовқинларнинг таъсир масофаларини ҳисоблаш формулалари кўриб чиқилди.

 

Адабиётлар рўйхати:

  1. Kurbanov J., Xidirov J. Automatic locomotive signaling parameters devices on the basis of microprocessor elements The scientific heritage (Budapest, Hungary) The journal is registered and published in Hungary The scientific heritage No 55 2020
  2. Дмитриев В.В., Смирнов Д.М. Устройство контроля параметров автоматической локомотивной сигнализации на базе современного смартфона // Автоматика на транспорте. –   №4. – Том 2. – 2016. – С. 45-48.
  3. Электронный ресурс: https://www.railway.uz
  4. Системы управления движением поездов на перегонах: учебник для вузов ж.-д. транспорта: учебник. Ч. 2 / В.М. Лисенков, П.Ф. Бестемьянов, В.Б. Леушин, А.В. Лисенков,  А.Е. Ваньшин; под ред. В.М. Лисенкова. – М.: ГОУ «Учебно-методический центр по образованию на железнодорожном транспорте», 2009. – 324 с.
  5. Кошевий С.В. Додаткова обробка сигналів числового коду локомотивними пристроями АЛСН / С.В. Кошевий, В.Б. Романчук // Інфо-рмаційно-керуючі системи на залізничному трансп. – 2011. – №3. – С. 82–90.
  6. Тильк И.Г. Новые устройства автоматики и телемеханики железнодорожного транспорта: учебник. – Екатеринбург: УрГУПС, 2010. – 168 с.