ВОҚЕА ЖОЙИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ПСИХОЛОГИЯСИ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 42(265)
Рубрика журнала: 23. Юриспруденция
DOI статьи: 10.32743/26870142.2022.42.265.347088
Библиографическое описание
Утениязов К.К., Бабанов Ш.А., Қалимбетов Е.Қ. ВОҚЕА ЖОЙИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ПСИХОЛОГИЯСИ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2022. № 42(265). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/265 (дата обращения: 26.04.2024). DOI:10.32743/26870142.2022.42.265.347088

ВОҚЕА ЖОЙИНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШ ПСИХОЛОГИЯСИ

Утениязов Кеулимжай Куанышбаевич

Бердах номидаги ҚДУ юридик факультети ассистент-уқитувчиси,

Ўзбекистон Республикаси, Нукус шахри

Бабанов Шухрат Абдикадирович

Бердах номидаги ҚДУ юридик факультети ассистент-уқитувчиси,

Ўзбекистон Республикаси, Нукус шахри

Қалимбетов Ерназар Қурбанбаевич

Бердах номидаги ҚДУ юридик факультети ассистент-уқитувчиси,

Ўзбекистон Республикаси, Нукус шахри

 

АННОТАЦИЯ

Криминалистика фанининг ривожланишига катта хисса қушган Граце университети профессори, суд терговчиси Г.Гроссанинг1 илмий мехнатлари хозирги даврда алохида эзозланади. Ушбу таниқли олим ўзининг «Суд терговчилари учун қулланма» асарини 1892 йили чоп эттирди. Ушбу фундаменталь асарида илк маротаба далилларни қидириш, туплаш, баҳолаш, жиноят изларини ва ашёвий даллилларнинг ишга таллуқлилигини бахолашда илим-фан ва техника ютуқларига таяниш, илмий усуллардан фойдаланиш зарурлиги илмий асослаб берилган, процессуал харакатлар тизимли шакилда тахлил этилган илмий асар хисобланади. Хозирги кунда таьлим олаётган талабалар учун тергов ҳаракатларининг тарихини билиш мухим хисобланади.

 

Калт сӯзлар: воқеа жойини кўздан кечириш, терговчи, холис, адвокат, психология, юриспруденция, касбграмма, ишки ишонч.

 

Хаммамизга малумки воқеа жойини кўздан кешириш процессуал харакати илк бора Россия империясининг 1835 йилги Жиноят процессуал кодексида алохида тергов ҳаракати сифатида қонунийлаштирилган.

Юридик психология  фанининг қонуниятлари нуқтаи назаридан баҳо берадиган бўлсак вокеа жойини куздан кешириш куйидагиларни англатади, бу - воқеа булиб ўтган (жиноят содир этилган) ёки унинг излари топилган муҳитда ўтқазиладиган процеесуал ҳаракат сифатида қаралиб воқеа жойини куздан кешириш ишнинг ошилишини тезлаштиришга ёрдам беради, иш холатларининг ривожланишида шунингдек объектив холисликни таминлашга қаратилган ушбу тергов харакати жиноятни очишда ахамият касб этади2. Мақсад: ишга алоқадор бўлган ашёларни топиш, обьектларни текшириш, уларнинг жамламасидан воқеага алоқадорликни аниклашдан иборат. Воқеа жойини куздан кеширишда асосий босим терговчига тушиб, мазкур харакатнинг самарадорлиги, унинг ички психологик холатидаги иш учун зарур категориялар хисобланган: билим, уйланиш, англаш, юз берган ходисани жонлантириш иқтидорига боғлик хисобланади. Воқеа жойини куздан кеширишда терговчининг англаш категориясининг ранг баранглиги катта ахамиятга эга. Терговчи  бўлиб утган ходисани англашида туғри йулдалига ишониш хосил қилиши учун турли хил версиялар ва ракурслардан бахо бериши керак бўлади. Бўлиб утган вокеа ривожланишнинг обьектив конуниятларига мос келадиган ечимни, натижани топиши учун терговчи вокеани обьектлар, катнашувчилар, уларнинг белгилари билан алокадор холда бахолаши лозим, бу нарса жиноятнинг ошилишига ёрдам беради. Кузатув натижалари буйича терговчи туғри (объектив) хулосага келиш учун унинг онгида, тафаккурнинг юксаклиги билан бирга куйидаги холатлар эсидан чиқмаслиги керак:

а) холатга бахо бериш, хулоса ясашда бир нешта ихтимолликларни кўриб чиқиши,

б) шошилинич хулоса ясашдан тийилиш,

в) бир нечта бор ўз позициясини узгартирган холда кузатиш, бахолаш,

г) воқеа жойини ўрганиш жараёнида хар хил илмий методлардан фойдаланиши керак.

Кузатишдаги аниқлик шахс интеллектуал тафаккуридаги танқидий фикирлаш сифати билан боғлик. Вокеа жойини куздан кеширишда этибор берилиши керак булган бир нечта психологик холатларни инобатга олиниши керак:

а) терговчи ушбу процессуал харакатни ўтқазишга узи психологик таёргарлик куриши лозим,

б) мазкур тергов харакатида иштирок этадиган барча иштирокчилар    билан самарали муносабат тузиши,

в) жиноятчининг ёки жиноятчиларнинг психологиясидан келиб чиқиб улар қолдирган изларида айрим холларда ўзига хос тамға излари булишлигини ва бошқа хсусиятларини инобатга олган холда воқеа жойидан изларни кидириш ва топиш керак,

г) жабрланувчиларнинг ва гувохларнинг психологик хсусиятлари (иши, жинси, иқтисодий ахволи, қизиқишлари, Унинг учун мухим нарсалар, танишлиги, душманлари тўғрисида малумот ёки келишмовчиликлар ва бошка холатларни) хисобга олиши зарур. Вокеа жойини куздан кешириш психологиясида ушбу холатлар психологик фанда кам ўрганилган холатлар хисобланади. Воқеа жойини куздан кеширишда ишнинг асосий салмоғи терговчига тушади. Терговчи одатта тергов илмида купроқ самара келтирувчи индукция ва дедукция методларини мукаммал эгаллаган бўлиши талаб этилади. Воқеа жойини кўздан кешириш ва терговнинг кейинги босқишларидаги терговчининг харакатлари яхлит мантиққа эга ва камчиликлардан холи бўлиши учун ишни декомпозиция қонуниятлари шаклида олиб бориш тавсия этилади.

Тергов ҳаракатларининг биринчи босқишидаги мақсадининг мазмунини куйидагилар ташкил этади; қуршаб турган мухитдан криминоген ахамиятга эга булган маьлумотларни топиб, ажратиб олиш, у шундай хсусиятга эга булиши керакки унинг ёрдамида жиноятни ошиш ва ходисани кайта жонлантириш, гавдалантириш имкониятини берадиган маьлумот ёки нарсани қидиради. Юқорида айтилганлардан шу нарса маьлум бўлмоқдаки терговчи фаолиятида  муҳит ва макон масаласи кенг масштабни қамраб олиши мумкин. Фаолиятнинг муввафақияти терговчининг ишга этиборлилиги, бошланғиш нуқта ва воқеа (ходисани) жонлантириш, обьектив ҳақиқатни руёбга чиқариш учун билим ва топқирлик, соҳага оид тажриба ва криминоген билимлар талаб этилади. Зарур бӯлган маьлумотлар, излар куринишида ёки айтайлик қатнашчиларнинг, гувоҳларнинг хотираларида қолиб кетган маьлумотлар кўринишида булиши мумкин, шу информацияларни олиш ёки баҳолаш учун юқорида келтирилган  билим ва кўникмаларни терговчи (эгаллаган) бӯлиши керак. Терговчи олинган ва текширилган маьлумотларды қонун нормаларига туғри келадиган холда иш расмийлаштиради. Терговчи тергов жараёнинг лидери! - бўлиши талаб этилади шунки, у мақсадга эришиш ёки натижа бехато ва қонуний булиши учун бир неча одамларнинг фаолиятини кетма кетликда бириктириб уларнинг олдига туғри ва аниқ вазифалар қуяди. Ходисанинг (ишнинг) яхлит кўринишини тузиш мақсадида терговчи олинган маьлумотларни қайта ишлайди, таҳлил қилади, ходисани жонлантиради, тергов версияларини илгари суради, олинган маьлумотлар асосида қарор қабул қилади, ӯзининг билим ва тажрибасига таянган холда терговнинг кейинги босқичи режасини тузади.

Жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсалар ва ҳужжатларни кўздан кечиради.

Терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида кўздан кечириш холислар иштирокида ўтказилади. Жиноят иши кўрилаётган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштирокида ўтказади.

Зарур ҳолларда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд кўздан кечириш чоғида ўлчов ўтказади, фотосуратга, кинотасвирга, видеоёзувга туширади, режалар, схемалар, чизмалар тузади, излардан қолиплар ва нусхалар олади. Бу ишларни бажаришга ёрдам бериш учун кўздан кечиришга мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

Кўздан кечириш чоғида топилган ва олиб қўйилган барча нарсалар холисларга, тарафларга ва кўздан кечиришнинг бошқа иштирокчиларига кўрсатилиши лозим.

Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини ўзларининг фикрича иш ҳолатларини ойдинлаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолларга қаратишга ҳақлидирлар.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш айнан ана шу жойда жиноят содир этилганлиги ёки унинг излари борлиги ҳақида маълумотлар бўлган тақдирда ўтказилади.

Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ҳодиса содир бўлган жой жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам кўздан кечирилиши мумкин.

Катта майдонларни ва биноларни кўздан кечириш бир неча суриштирувчи ёки терговчи томонидан амалга оширилиши мумкин, бунда уларнинг ҳар бири камида икки нафар холис (гувох билан алмаштирманг) иштирокида кўздан кечириши лозим. Ҳодиса содир бўлган жойдан олинган нарсалар, ҳужжатлар ва излар ўралади ва муҳрланади. Катта ҳажмдаги нарсалар олинмайди ва муҳрланмайди, лекин терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи уларни сақлаш чораларини кўриши лозим.

Талабаларга ушбу мавзуни ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш талабаларда мазкур процессуал харакатларни амалга ошириш куникмаларини шакиллантиришда самарали натижаларни беради. Мисол тариқасида воқеа жойини  талабалар томонидан мустақил тасвирлаш услубини фойдаланишимиз мумкин.

Сценариясини, Талаба томонидан мустақил тузишни тавсия этамиз (ўғирлик содир этилган жойни ва вақтни тасвирлаш ёки бошқа қонунбузарлик харакати).

Талаб: Талаба томонидан тавсия этиладиган сценарий мумкин қадар ҳаққонийликка яқин бўлиши талаб этилади.

Баҳолаш учун критерий: Воқеа содир этилган жой қўл телефони ёрдамида тасвирга олиниб этибор қаратиладиган ҳар битта деталь, эпизод четта қолмаслиги керак. Видео тасвирда мухирланган воқеа жойини кўздан кешириш процессуал харакати Узбекистон республикаси Жиноят процессуал кодексининг3 141-моддаси талаблари асосида тўла расмийлаштирилиши талаб этилади.

 

Адабиётлар рўйхати:  

  1. Гросс, Ганс - CrimLib. Info > Гросс_Ганс. Дата обращения 09.11.2022г.
  2. Л.В.Алексеева. Юридическая психология. Учебное пособие. Москва. Проспект. 2010 г. - 312 стр.
  3. Ӳзбекистон республикаси Жиноят процессуал кодекси. 1994 й. Lex.uz>docs/111460   Дата обращения 09.11.2022г.