ТЕРГОВ ХАРАКАТЛАРИНИНГ ТАРИХИ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 41(264)
Рубрика журнала: 23. Юриспруденция
DOI статьи: 10.32743/26870142.2022.41.264.346925
Библиографическое описание
Жарекеев Б.Б., Утениязов К.К., Оразов Н.С. ТЕРГОВ ХАРАКАТЛАРИНИНГ ТАРИХИ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2022. № 41(264). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/264 (дата обращения: 27.04.2024). DOI:10.32743/26870142.2022.41.264.346925

ТЕРГОВ ХАРАКАТЛАРИНИНГ ТАРИХИ

Жарекеев Бердах Бердиярович

Бердах номидаги ҚДУ юридик факультети ассистент-уқитувчиси,

Ўзбекистон Республикаси, Нукус

Утениязов Кеулимжай Куанышбаевич

Бердах номидаги ҚДУ юридик факультети ассистент-уқитувчиси,

Ўзбекистон Республикаси, Нукус

Оразов Нурмухаммед Салауатович

Бердах номидаги ҚДУ юридик факультети ассистент-уқитувчиси,

Ўзбекистон Республикаси, Нукус

 

АННОТАЦИЯ

Бутун жахон тарихида катта из қолдирган буюк бобокалонимиз Амир Темиурнинг «Темур тузиклари» бой тарихий манба сифатида эзозланишидан ташқари уз, замонасининг энг илғор ва мукаммал тузулмага эга асосий қонуний хужжати, Узбек халқининг тарихий конституцияси сифатида уз вазифасини нафақат уша давр учун аьло даражада бажарган, балки бугинги хаётимизда хам намуна олишимиз мумкин булган бебаҳо мерос сифатида қадрланади. «Темур тузиклари» туғрисидаги бизнинг билдираётган ушбу фикиримизни ⅩⅤⅠⅠⅠ аср охири ⅩⅠⅩ аср бошида яшаб утган буюк француз олими Луи Матьё Лангле хам тасдиқлаган буларди. Темур тузикларининг давлатимизнинг конуний меросидаги ахамияти катта. Биз у оркали қарийб етти аср аввал биз хозир яшаётган давлат худудида асос солинган катта империяда хуқуқ ва конун хукумронлик қилганлигини билишимиз мумкин.

 

Калт сӯзлар: Амир Темур тузуклари, терговчи, прокурор, адвокат, психология, юриспруденция, касбграмма, ишки ишонч.

  

Темур бобомизнинг давлатни сақлаб туриш ва ривожлантириш туғрисидаги ўз авлодларига қолдирган васиятида давлатта қонунчиликни сақлаб туриш учун алохида суд хокимияти бўлишлиги уннан ташқари тартибни саклаб турадиган янги замон ишки ишлар идораларига ухшаш идора доимо фаолият олиб бориши заруриятини васият этганлар1. Жиноятларни очишда илмий асосланган тергов харакатларини юритиш ва процессуал амалларни амалга ошириш тарихи хозирги Узбекистон заминида Рус империясининг ушбу фан соҳасидаги силжишлари билан боғлик. ⅩⅠⅩ аср бошларида Россия империясида ушбу соҳада илк янгиликлар амалга оширила бошлаган. Рус империяси хукукий фанлар тизимида шакиллана бошлаган ушбу соха дастлаб «жиноий техника» деб номланган.Уша даврларда криминология сохаси билан кизикувчи Рус илм ахлига Австриялик ва Гарбий Европалик олимларнинг ушбу сохадаги илмий изланишлари намуналари таниш эди. Уларнинг ичида Граце университети профессори, суд терговчиси Г.Гросса2 алохида уринни эгаллайди. Ушбу таникли олим узининг «Суд терговчилари учун йурикнома» асарини 1892 йили чоп эттирди. Ушбу фундаменталь асарида илк маротаба далилларни кидириш, туплаш, бахолаш, жиноят изларини ва ашёвий даллилларнинг ишга таллуклилигини бахолашда илим - фан ва техника ютукларига таяниш, илмий усуллардан фойдаланиш зарурлиги илмий асослаб берилган, процессуал харакатлар тизимли шакилда тахлил этилган илмий асар хисобланади.Хозирги кунда таьлим олаётган талабалар учун тергов ҳаракатларининг тарихини билиш мухим хисобланади.

Хаммамизга малумки вокеа жойини куздан кешириш процессуал харакати илк бора Россия империясининг 1835 йилги Жиноят процессуал кодексида алохида тергов ҳаракати сифатида қонунийлаштирилган.

Юридик психология  фанининг қонуниятлари нуқтаи назаридан баҳо берадиган бўлсак вокеа жойини куздан кешириш куйидагиларни англатади, бу - воқеа булиб ўтган (жиноят содир этилган) ёки унинг излари топилган муҳитда ўтқазиладиган процеесуал ҳаракатлардан бири воқеа жойини куздан кешириш хисобланиб, мақсад тергов харакатларини олиб боришда (ишни ошишда) мухим ахамият касб этадиган ишга алоқадор бўлган ашёларни топиш, обьектларни текшириш, уларнинг жамламасидан воқеага алоқадорликни аниклашдан иборат. Воқеа жойини куздан кеширишда асосий босим терговчига тушиб, мазкур харакатнинг самарадорлиги, унинг ички психологик холатидаги иш учун зарур категориялар хисобланган: билим, уйланиш, англаш, юз берган ходисани жонлантириш иқтидорига боғлик хисобланади. Воқеа жойини куздан кеширишда терговчининг англаш категориясининг ранг баранглиги катта ахамиятга эга. Терговчи  бўлиб утган ходисани англашида туғри йулдалига ишониш хосил қилиши учун турли хил версиялар ва ракурслардан бахо бериши керак бўлади. Бўлиб утган вокеа ривожланишнинг обьектив конуниятларига мос келадиган ечимни, натижани топиши учун терговчи вокеани обьектлар, катнашувчилар, уларнинг белгилари билан алокадор холда бахолаши лозим, бу нарса жиноятнинг ошилишига ёрдам беради. Кузатув натижалари буйича терговчи туғри (объектив) хулосага келиш учун унинг онгида, тафаккурнинг юксаклиги билан бирга куйидаги холатлар эсидан чиқмаслиги керак:

  а) холатга бахо бериш, хулоса ясашда бир нешта ихтимолликларни кўриб чиқиши,

б) шошилинич хулоса ясашдан тийилиш,

в) бир нечта бор ўз позициясини узгартирган холда кузатиш, бахолаш,

г) вокеа жойини урганиш жараёнида хар хил илмий методлардан фойдаланиши керак,

Кузатишдаги аниклик шахс интеллектуал тафаккуридаги танкидий фикирлаш сифати билан боглик. Вокеа жойини куздан кеширишда этибор берилиши керак булган бир нечта психологик холатларни инобатга олиниши керак;

а) терговчи ушбу процессуал харакатни утказишга узи психологик таёргарлик куриши лозим,

б) мазкур тергов харакатида иштирок этадиган барча иштирокчилар билан самарали муносабат тузиши,

в) жиноятчининг ёки жиноятчиларнинг психологиясидан келиб чикиб улар колдирган изларида айрим холларда узига хос тамга излари булишлигини ва бошка хсусиятларини инобатга олган холда вокеа жойидан изларни кидириш ва топиш керак,

г) жабрланувчиларнинг ва гувохларнинг психологик хсусиятлари (иши, жинси, иктисодий ахволи, кизикишлари, танишлиги, душманлар ёки келишмовчиликлар ва бошка холатларни) хисобга олиши зарур. Вокеа жойини куздан кешириш психологиясида ушбу холатлар психологик фанда кам урганилган холатлар хисобланади.Ӳзбекистон республикаси Жиноят процессуал кодексида воқеа жойини кўздан кешириш процессуал харакатига қонуний ва психологик талаблар қўйилган, унга биноан:

135-модда. Кўздан кечириш учун асослар

Жиноят излари, ашёвий далилларни топиш, ҳодиса содир бўлган вазиятни ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳодиса содир бўлган жойни, мурдани, ҳайвонларни, теварак-атрофни, биноларни, нарсалар ва ҳужжатларни кўздан кечиради. Одам баданини кўздан кечириш гувоҳлантириш ёки экспертиза ўтказиш қоидаларига асосланган ҳолда (ушбу Кодекснинг 142—147 ва 172—187-моддалари) амалга оширилади. Почта-телеграф жўнатмаларини кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 167-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.Нарсаларни олиб қўйиш ва тинтув ўтказиш чоғида топилган нарса ва ҳужжатлар шу тергов ҳаракатларини ўтказиш учун белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирилиши лозим.

136-модда. Кўздан кечириш тартибининг умумий қоидалари

Терговга қадар текширув, суриштирув ёки дастлабки тергов босқичида кўздан кечириш холислар иштирокида ўтказилади. Жиноят иши кўрилаётган вақтда кўздан кечиришга зарурат туғилса, суд бу ҳақда ажрим чиқаради ва кўздан кечиришни тарафлар иштирокида ўтказади.

Зарур ҳолларда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки суд кўздан кечириш чоғида ўлчов ўтказади, фотосуратга, кинотасвирга, видеоёзувга туширади, режалар, схемалар, чизмалар тузади, излардан қолиплар ва нусхалар олади. Бу ишларни бажаришга ёрдам бериш учун кўздан кечиришга мутахассислар жалб қилиниши мумкин.

Кўздан кечириш чоғида топилган ва олиб қўйилган барча нарсалар холисларга, тарафларга ва кўздан кечиришнинг бошқа иштирокчиларига кўрсатилиши лозим.

Кўздан кечиришда иштирок этаётган шахслар суриштирувчи, терговчи ва суднинг эътиборини ўзларининг фикрича иш ҳолатларини ойдинлаштиришга ёрдам бериши мумкин бўлган барча ҳолларга қаратишга ҳақлидирлар.

137-модда. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш айнан ана шу жойда жиноят содир этилганлиги ёки унинг излари борлиги ҳақида маълумотлар бўлган тақдирда ўтказилади.

Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ҳодиса содир бўлган жой жиноят иши қўзғатилишидан олдин ҳам кўздан кечирилиши мумкин.

Катта майдонларни ва биноларни кўздан кечириш бир неча суриштирувчи ёки терговчи томонидан амалга оширилиши мумкин, бунда уларнинг ҳар бири камида икки нафар холис иштирокида кўздан кечириши лозим. Ҳодиса содир бўлган жойдан олинган нарсалар, ҳужжатлар ва излар ўралади ва муҳрланади. Катта ҳажмдаги нарсалар олинмайди ва муҳрланмайди, лекин терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи уларни сақлаш чораларини кўриши лозим.

138-модда. Мурдани кўздан кечириш

Суриштирувчи ёки терговчи мурданинг ташқи кўринишини у топилган жойда холислар ва суд-тиббиёт соҳасидаги мутахассис шифокор иштирокида кўздан кечиради. Бундай мутахассис шифокор иштирок этишига имконият бўлмаган тақдирда, бошқа шифокор иштирок этади. Зарур ҳолларда мурдани кўздан кечириш учун бошқа мутахассислар, шунингдек экспертлар жалб қилинади.

Эксгумация вақтида мурдани кўздан кечириш ушбу Кодекснинг 148-152-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилган ҳолда ўтказилади.

Мурда топилган жойда уни таниб олиш учун кўрсатиш чоғида ушбу Кодекснинг 126 ва 131-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинади. Таниб олинмаган мурдаларнинг бармоқ излари олиниши шарт. Ушбу Кодекснинг 188—191, 193 ва 197-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда мурдадан текшириш учун бошқа хил намуналар ҳам олиниши мумкин.

Таниб олинмаган мурдани фақат прокурор рухсати билангина кўмилади.

139-модда. Теварак-атроф ва биноларни кўздан кечириш

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд теварак-атроф ва биноларни қуйидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда кўздан кечирадилар.

Фуқаронинг уйи ёки хизмат жойини кўздан кечириш зарурати бўлса, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи бу ҳақда қарор, суд эса ажрим чиқаради. Турар жойи кўздан кечирилаётган шахс ёки тегишли корхона, муассаса, ташкилотнинг вакили чиқарилган қарор ёки ажрим билан таништирилиб, бу ҳақда имзо чектирилади.

Кўздан кечириш корхонада, муассасада, ташкилотда ўтказилса — маъмурият вакилининг, ҳарбий қисмда, штабда ва муассасада ўтказилса — қўмондонлик вакилининг, зарур ҳолларда эса, моддий жавобгар шахснинг қатнашиши шарт. Биноларни кўздан кечиришда ушбу Кодекснинг 160 ва 161-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиниши лозим.

140-модда. Нарса ва ҳужжатларни кўздан кечириш

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд нарса ва ҳужжатларни улар топилган жойда, башарти кўздан кечириш кўп вақт ёки қўшимча техник воситалар талаб қилса, кейинчалик суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси ўтказилаётган жойда кўздан кечирадилар.

Кўздан кечириш техник воситалардан фойдаланилган ҳолда, башарти нарса ёки ҳужжатларнинг йўқолишига ёхуд шикастланишига олиб келмаса, ўтказилиши мумкин.

141-модда. Кўздан кечириш баённомаси

Ушбу Кодекснинг 90—92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи ёки терговчи кўздан кечириш ўтказилганлиги тўғрисида баённома тузади, суд эса кўздан кечириш жараёнини ва унинг натижаларини суд мажлиси баённомасида қайд этади.

Баённомада кўздан кечириш давомида топилган барча нарсалар, улар қандай тартибда кўздан кечирилган бўлса, худди шу тартибда, кўздан кечириш пайтида қандай ҳолатда кузатилган бўлса, худди шу ҳолатда қайд этилади. Кўздан кечириш чоғида топилган ва олинган барча излар, нарсалар ва ҳужжатлар санаб ўтилади. Олинган буюмнинг эгасига тегишли маълумотнома ёки баённоманинг нусхаси берилади.

Бундан ташқари, баённомада: кўздан кечириш қайси вақтда, қандай об-ҳавода ва қандай ёруғликда ўтказилганлиги; қандай илмий-техника воситалари қўлланилганлиги ва қандай натижалар олинганлиги; кўздан кечиришда кўмаклашиш учун кимлар жалб қилинганлиги ва кўмаклашиш нимада ўз аксини топганлиги; қандай нарсалар ва ҳужжатлар қай тартибда ва қандай муҳр билан муҳрланганлиги; кўздан кечирилганидан кейин мурда ва иш учун аҳамиятли бўлган нарсаларнинг қаерга юборилганлиги кўрсатилган бўлиши лозим.

Мазкур муаммога боғлик илмий изланишлар куп йиллардан буён олимларнинг илмий тадкикотларида, изланишларида ŷз урнига эга муаммо сифатида қаралиб хилма -  хил фикр мулохазалар билдирилиб келинмоқда. Асосан мавзуга боғлик ишланишлар рус олимлари Л.В.Алексеева (Юридическая психология, учебное пособие, 2010 г.) , ва О.М.Шабалин Юридическая психология, Курс лекций 2020 г. Пермский государственный университет)  илмий рисолаларида ŷз ифодасини топган ва итиборга молик илмий фикирлар билдирилган. Муаммога оид масалалар Ӳзбекистонлик олимларнинг тадқиқотларида хам атрофлича ŷрганилган. Масалан: Юридик фанлари доктори, профессор М.Х.Рустамбоев, психология фанлари номзоди, доцент М.О.Норбошевалар ŷзларининг илмий рисолаларида мавзуни атрофлича ёритиб келмоқдалар. Терговчи; Оддий юридик касбларнинг бири хисобланган терговчи фаолиятини таҳлил қиладиган бўлсак унда бутин юридик сохаларга уртоқ бӯлган қонуниятларни кӯришимиз мумкин. Терговчи касбграммасининг асосида фаолиятнинг изланиш хусусияти ётади; жиноятни ошиш мақсадидаги маьлумотларни йиғиш жараёнида пайдо буладиган масалаларни ва муаммоларнинг ечимини топишга профессионал ёндошув хос хисобланади. Ўзбекистон республикасида терговчиларнинг мақомини қонуний тартибга солиш асосан  жиноят - процессуал кодекси 35-37 моддаларида  кӯрсатиб ўтилган, уннан ташқари терговчиларнинг мақомига тегишли нормалар Ишки ишлар органлари тӯғрисидаги қонуннинг 4-моддаси 2 пунктида ва мазкур қонуннинг 34-моддасида кӯрсатиб ўтилган. Ўзбекистон республикасида терговни амалга ошириш ҳуқуқи жиноят - процессуал кодекси 35-моддасига асосан учта идорага, прокуратура, ишки ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизматига бириктирилган. Ўзбекистон республикаси қонунчилигида тергов фаолияти ва суриштирув фаолияти мақоми алоқида - алоқида институт сифатида мустаҳкамланган. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида Ўзбекистон республикасида Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида 2001 йил 29 августда қабул қилинган "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни либераллаштириш сиёсатининг муҳим таркибий жараёнларини бошлаб бериши ётади. Шунингдек, 2022 — 2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ 1 иловаси 15 - мақсадни амалга ошириш учун муҳим вазифалар қаторида яни, Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш режаси 2 хатбошисида «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш масаласи  белгилаб олинган. Бунинг яна битта сабабларидан бири Ўзбекистон республикасида ва бутун дунёнинг ривожланган давлатларида жиноят алоҳида тушунча, ижтимоий ҳавфли қилмиш алоҳда (Жиноят кодекси 14 модда) тушунча сифатида урганилади.

Тергов ҳаракатларининг биринчи босқишидаги мақсадининг мазмунини куйидагилар ташкил этади; қуршаб турган мухитдан криминоген ахамиятга эга булган маьлумотларни топиб, ажратиб олиш, у шундай хсусиятга эга булиши керакки унинг ёрдамида жиноятни ошиш ва ходисани кайта жонлантириш, гавдалантириш имкониятини берадиган маьлумот ёки нарсани қидиради. Юқорида айтилганлардан шу нарса маьлум бўлмоқдаки терговчи фаолиятида  муҳит ва макон масаласи кенг масштабни қамраб олиши мумкин. Фаолиятнинг муввафақияти терговчининг ишга этиборлилиги, бошланғиш нуқта ва воқеа (ходисани) жонлантириш, обьектив ҳақиқатни руёбга чиқариш учун билим ва топқирлик, соҳага оид тажриба ва криминоген билимлар талаб этилади.

 

Адабиётлар рўйхати:

  1. Уложение Тимура.Тошкент. Издательство Чулпон 1992 год 11 стр.
  2. Гросс, Ганс - CrimLib. Info  > Гросс_Ганс. Дата обращения 09.11.2022г.
  3. Л.В.Алексеева. Юридическая психология. Учебное пособие. Москва. Проспект. 2010 г. - 312 стр.