КАСБГРАММА ВА ИСБОТЛАШ ЖАРАЁНИДА ИЧКИ ИШОНЧНИНГ ЎРНИ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 38(261)
Рубрика журнала: 13. Психология
DOI статьи: 10.32743/26870142.2022.38.261.345896
Библиографическое описание
Сейтназаров К.Р., Сапаров Д.Т., Оразов Н.С. КАСБГРАММА ВА ИСБОТЛАШ ЖАРАЁНИДА ИЧКИ ИШОНЧНИНГ ЎРНИ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2022. № 38(261). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/261 (дата обращения: 04.05.2024). DOI:10.32743/26870142.2022.38.261.345896

КАСБГРАММА ВА ИСБОТЛАШ ЖАРАЁНИДА ИЧКИ ИШОНЧНИНГ ЎРНИ

Seytnazarov Qurbanbay Reymbaevich

yuridik fanlar nomzodi, Berdax nomidagi QDU,

O'zbekiston, Nukus

Saparov Duysenbay Tolibaevich

Berdax nomidagi QDU katta o'qituvchisi,

O'zbekiston, Nukus

Orazov Nurmuxammed Salauatovich

Berdax nomidagi QDU assistent o'qituvchisi,

O'zbekiston, Nukus

 

АННОТАЦИЯ

Юрист фаолиятидаги энг асосий масала бу - инсонлар билан ишлашдир. Шахс, юридик касбини ёки ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар фаолияти билан боғлиқ касбларнинг бирини танлашдан олдин, мазкур идораларда ишловчи ходимлар шахсига куйиладиган психологик талаблар туғрисида тŷла тасаввурга эга булишлари талаб этилади. Инсоннинг танлаган касбига психологик жиҳаттан таёр булмаслиги касб деформацияси ҳолатини келтириб чиқаради натижада  кадрлар қӯнимсизлиги масаласи келиб чиқиши мумкин.  Хаёт тажрибасидан  бизга маълум булганидай хар бир касбнинг ўзига хос қийинчилик томонлари бор, бу қийинчиликлар аксарият ҳолатларда хуқуқ ва психология соҳасидаги билим ва кўникмаларимиз етарли эмаслигидан эмас балки касб машаққатларига чидамаслик, ŷзига (уз шахсиятига) ŷз вазифасининг психологик тасирини тŷғри англамасликдан  келиб чиқмоқда. Юридик касб эгаларида бŷлиши зарур бŷлган ички ишониш тушинчаси алохида ахамиятга эга психологик ва юридик категорияларнинг бири хисобланиб юрист касб эгасида шу борада катта маьсулиятни сезиши кераклигини билдиради. Юридик сохадаги касб эгаларига тушадиган масулият касб эгаларидан қонунлардан ташқари психологик билимларни теран эгаллашни талаб қилади.  Инсонлар тақдири билан боғлиқ қарорни қабул қилиш яни исботлаш жараёнида ишки ишончнинг ŷрни жудаям муҳим хисобланади. Ишки ишонч эса ŷз набватида инсон психологияси билан боғлиқ бŷлиб унинг аниқлиги ва тŷғрилиги, айниқса қонунийлиги хеш кимда шубҳа туғдирмаслиги керак.  

 

Калт сӯзлар: терговчи, прокурор, адвокат, психология, юриспруденция, касбграмма, ишки ишонч.

 

Юридик касбларнинг касбграммалари.

Касбграмма - бу, касбий ва шахсий сифатлар, билим,  кўникма  ва малакаларнинг ўзаро боғлиқликлари назарда тутади. Ҳар бир юридик касбининг касбграммаси мавжуд. Касбграмма муайян касбни танлаган шахснинг иш самарадорлигини баҳолаш, лаёқатлилик даражасини улчов бирлиги сифатида ҳам аҳамиятга эга. Юрист бӯлишни ҳоқловчилар ёки ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларда ишлашни истовчилар олдин мана шу касбларнинг касбграммалари билан таниш бӯлишлари, шу соҳага тегишли касбларнинг машаққатларини олдиндан сезишлари ва шунга тайёр туришлари керак. Бу соҳа вакиллари соҳанинг ижтимоий билим, изланиш, мантиқ, таҳлил, тасдиқ излаш, коммуникатив ва ташкилотчилик хусусиятлари борлигини билишлари, ундан ташқари ҳар бир юридик касбнинг ŷзига хос талабларини билган  ҳолда мазкур талабларга сŷзсиз итоат этишлари шарт.

 Мазкур муаммога боғлик илмий изланишлар куп йиллардан буён олимларнинг илмий тадкикотларида, изланишларида ŷз урнига эга муаммо сифатида қаралиб хилма -  хил фикр мулохазалар билдирилиб келинмоқда. Асосан мавзуга боғлик ишланишлар рус олимлари Л.В.Алексеева (Юридическая психология, учебное пособие, 2010 г.) , ва О.М.Шабалин Юридическая психология, Курс лекций 2020 г. Пермский государственный университет)  илмий рисолаларида ŷз ифодасини топган ва итиборга молик илмий фикирлар билдирилган. Муаммога оид масалалар Ӳзбекистонлик олимларнинг тадқиқотларида хам атрофлича ŷрганилган. Масалан: Юридик фанлари доктори, профессор М.Х.Рустамбоев, психология фанлари номзоди, доцент М.О.Норбошевалар ŷзларининг барча илмий рисолаларида мавзуни атрофлича ёритиб келмоқдалар. Мазкур муаммо атрофида Ӳзбекистон республикаси Харбий суди судияси У.Шокиров хам ŷзининг илмий мақолаларида тақсинга лойиқ фикирларни билдирган.

Келинг буни терговчи касбида кўриб чиқайлик. Терговчи касбграммасида юкорида кайд этганимиздек турли хил фаолият жиҳатларини ӯзида қамраб у шу касб касбграммасида  ўз  аксини  топган. Бу омиллар вужудга келадиган махсус вазиятларда ўз ифодасини топади.

Терговчи; Оддий юридик касбларнинг бири хисобланган терговчи фаолиятини таҳлил қиладиган бўлсак унда бутин юридик сохаларга уртоқ бӯлган қонуниятларни кӯришимиз мумкин. Терговчи касбграммасининг асосида фаолиятнинг изланиш хусусияти ётади; жиноятни ошиш мақсадидаги маьлумотларни йиғиш жараёнида пайдо буладиган масалаларни ва муаммоларнинг ечимини топишга профессионал ёндошув хос хисобланади. Ўзбекистон республикасида терговчиларнинг мақомини қонуний тартибга солиш асосан  жиноят - процессуал кодекси 35 - 37 моддаларида  кӯрсатиб ўтилган, уннан ташқари терговчиларнинг мақомига тегишли нормалар Ишки ишлар органлари тӯғрисидаги қонуннинг 4 - моддаси 2 пунктида ва мазкур қонуннинг  341 моддасида кӯрсатиб ўтилган. Ўзбекистон республикасида терговни амалга ошириш ҳуқуқи жиноят - процессуал кодекси 35 - моддасига асосан учта идорага, прокуратура, ишки ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизматига бириктирилган. Ўзбекистон республикаси қонунчилигида тергов фаолияти ва  суриштирув фаолияти мақоми алоқида - алоқида институт сифатида мустаҳкамланган. Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида Ўзбекистон республикасида Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари даврида 2001 йил 29 август­да қабул қилинган "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни либераллаштириш сиёсатининг муҳим таркибий жараёнларини бошлаб бериши ётади. Шунингдек, 2022 — 2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ 1 иловаси 15 - мақсадни амалга ошириш учун муҳим вазифалар қаторида яни, Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш режаси 2 хатбошисида «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш масаласи  белгилаб олинган. Бунинг яна битта сабабларидан бири Ўзбекистон республикасида ва бутун дунёнинг ривожланган давлатларида жиноят алоҳида тушунча, ижтимоий ҳавфли қилмиш алоҳда (Жиноят кодекси 14 модда) тушунча сифатида урганилади.

Тергов ҳаракатларининг биринчи босқишидаги мақсадининг мазмунини куйидагилар ташкил этади; қуршаб турган мухитдан криминоген ахамиятга эга булган маьлумотларни топиб, ажратиб олиш, у шундай хсусиятга эга булиши керакки унинг ёрдамида жиноятни ошиш ва ходисани кайта жонлантириш, гавдалантириш имкониятини берадиган маьлумот ёки нарсани қидиради. Юқорида айтилганлардан шу нарса маьлум бўлмоқдаки терговчи фаолиятида  муҳит ва макон масаласи кенг масштабни қамраб олиши мумкин. Фаолиятнинг муввафақияти терговчининг ишга этиборлилиги, бошланғиш нуқта ва воқеа (ходисани) жонлантириш, обьектив ҳақиқатни руёбга чиқариш учун билим ва топқирлик, соҳага оид тажриба ва криминоген билимлар талаб этилади. Зарур бӯлган маьлумотлар, излар куринишида ёки айтайлик қатнашчиларнинг, гувоҳларнинг хотираларида қолиб кетган маьлумотлар кўринишида булиши мумкин, шу информацияларни олиш ёки баҳолаш учун юқорида келтирилган  билим ва кўникмаларни терговчи (эгаллаган) бӯлиши керак. Терговчи олинган ва текширилган маьлумотларды қонун нормаларига туғри келадиган холда иш расмийлаштиради. Терговчи тергов жараёнинг лидери! - булиши талаб этилади шунки, у мақсадга эришиш ёки натижа қонуний булиши учун бир неча одамларнинг фаолиятини бириктириб уларнинг олдига туғри ва аниқ вазифалар қуяди. Ходисанинг (ишнинг) яхлит кўринишини тузиш мақсадида терговчи олинган маьлумотларни қайта ишлайди, таҳлил қилади, ходисани жонлантиради, тергов версияларини илгари суради, олинган маьлумотлар асосида қарор қабул қилади, ӯзининг билим ва тажрибасига таянган холда терговнинг кейинги босқичи режасини тузади. Терговчи фаолиятининг ижтимоий томони у худудта жиноятчилик билан курашувчи вакил ва бир вақтнинг ўзида уни ташкиллаштирувчи, жиноятчилик ходисасини таҳлил қилади уни тугатиш чораларини кӯради. Терговчининг ўз фаолиятидаги когнитив (билиш) ва онг ости ихтиёр этиши куйидагиларга асосланиши керак; уйланиб иш кўриш, барқарор бўлиши, мақсадни кузлаб режали асосда ишни ташкиллаштириши, лавозими юқори тўрувчи лекин терговга алоқаси йўқ катта иш тажрибасига эга ходимларнинг фикрига амал қилиши ва ҳодиса натижасини қонун нормалари билан боғлаши зарур. Терговчи касб деформацияси масаласини ҳис қилиб туриши шарт, ўнга кўп йиллик иш тажрибам ёки мен ҳаммасини биламан, ҳаракатларида ходиса эпизодларни яшириш куринишида ишлаши панд бериши мумкин. Терговчиларнинг касбграммасини тартибга соладиган Ўзбекистон республикасида махсус қонун йук. Уларнинг фаолияти Узбекистон республикаси Ишки ишлар министрлигинг ички тартиб қоидаларини тартибга солувчи махсус нормалари билан, Ўзбекистон республикаси Жиноят процессуал кодекси билан тартибга солинади. Ўзбекистон республикасининг Ишки ишлар органлари туғрисидаги 2016 йил 16-сентябрдаги 407 сонли қонунига асос ишки ишлар органидаги хизматнинг асосий тамойилларидан бири бу ягоналик принципи ҳисобланади1 (қонуннинг 7 - моддаси).

Прокурор: Прокурор фаолияти узининг кўпқирралиги билан ажралиб туради, у бир вақтнинг ўзида ӯзига юклатилган прокурор назоратини олиб бориш билан бирга фукароларнинг қонун билан қуриқланадиган хуқуқ ва манфаатлари химоясини ташкиллаштиради. Прокурор кучли иродавий фазилатларга эга булиши керак. Унинг иши ундан катта шахсий ташаббускорликни, қатиятлиликни, курашчангликни, катий мақсадларни, кучли ташкилотчилик кобилиятини ва миёрий совуққонликни талаб килади. Прокурор шахсида куйидаги сифатлар бўлиши шарт:

- юз берган ёки юз бериши мумкин булган ходисанинг маьносини, келиб чиқиш сабабларини англаши, сезиши учун теран фикирлаши, яқин оралиқда ва келгусида руй берадиган ёки руй бериши мумкин бўладиган фактларни башоратлаши, бўлиб утган ёки юз бериши мумкин бўлган ходисалар натижасидан огоҳлик ва унинг салбий тасирини баҳолаши керак булади, 

- онгнинг кенглиги: ҳар хил билимларни эгалаши, фойдаланишни билиши, хабардорлиги, назария ва амалиётда учрайдиган кенг доирадаги саволларнинг жабовларини билиши,

- вазиятни тезда баҳолай олиши, хар хил шароитда натижали фикирлаш қобилияти, тезлик ва мохирлик, ижтимоий муҳит босимида ўзини йўқотмаслиги ва атрофдагилар қандай вазиятда ўзларини қандай тутишини билиши керак,

- хеш кимнинг ёрдамисиз муаммо қуя олиш ва унинг ечимини топиши, мустақил фикрлаши юксак ақл заковатга эгалик, тизимли фикирлашни билиши,

- мақсадга интилувчанлик, шароит курбонига айланмасдан, узини йукотиб куймасдан иродали фикирлаш фазилати, олдига куйилган масаланинг ечимини топа олиши ва узок муддатга ёдлаш кобилияти, муоммо ечими билан режали кетма кетликда шуғулланиш,

- танқидийлик, вазиятнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаганда хато юбормаслик учун таҳминларни баҳолай олиши,

- иглувчанлик, холатни хар хил нуқталардан ўрганиш, хар хил вариантларни текшириб кўриши ва шу тамойилга амал қилиши, узининг ишини керак бўлса қайтадтан ташкил этиши, ҳаракат усулларини ӯзгартириши, янги холатлардан келиб чиққан ҳолда аввал қабул қилинган ечимларни, хулосаларини ўзгартириши фазилатларига эга булиши керак. Прокурорнинг давлат айбловчиси сифатидаги конструктив фаолияти изланиш ва хақиқатни қарор топтиришдан иборат. Прокурор турли хил махсус билимлар (тиббий, иктисодиёт, криминалистика, психология, сиёсат ва бошк.) ёрдамида тергов жараёнида ва суд мажлисларида йиғилган маьлумотларни давлат айбловчиси нуқтаи назаридан келиб чиқиб баҳолайди. Прокурордан талаб этиладиган нарса, йиғилган далилларни синчиковлик билан ҳар тарафлама  ўрганиш, уз фикирларининг бехатолиги ва адолатли хукумни талаб эта олишида номоён булади.

Прокуратура ходимларининг касбий фазилатлари муҳим ахамият касб этганлиги боис мана шу омилга қонунларда алохида этибор каратилган. Масалан, 2001 йил 29 августдаги «Прокуратура туғрисидаги» (Прокуратура туғрисидаги қонун) Ўзбекистон республикаси қонунининг  янги тахрири 43, 44, 45 моддаларида   прокуратура органларидаги лавозимларга тайинланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар, прокурорлар ва терговчиларнинг қасамёди ва уларнинг фаолиятини баҳолаш тўғрисида моддалар киритилган.

43-модда. Прокуратура органларидаги лавозимларга тайинланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар.

Прокуратура органларида прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар ва иш ўрганувчилар лавозимига олий юридик маълумотга эга, зарур касбий фазилатлари бўлган, зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари тайинланади. Касб деформациясига чидамли бўлиши керак. Касб деформацияси кӯпинча ишлар кўлами ва салмоғининг кӯплигидан келиб чиқади. Касб деформацияси салбий ҳолатининг келиб чиқишининг яна битта сабаби қонун ва қонун ости ҳужжатларининг тез-тез ӯзгариши ҳисобланади. Алоҳида ҳолларда, прокуратура органларидаги хизматга иқтисодиёт, молия, социология, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ва бошқа соҳаларда олий маълумотга, зарур билим ва тажрибага эга бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланади. Прокуратура органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори белгилайдиган тартибда аттестациядан ўтказилиши лозим. Прокуратура органлари ходимларига илмий, педагогик ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.

Прокурорни; айблов жараёнидаги оғишдан сақлайдиган мувозанат, айблонувчига нисбатан қонуний чора кӯриш чоғида жабрланувчининг хуқуқ ва қонуний манфаатлари билан биргаликда унинг салбий хусусиятларини (тарафларини), айбланувчининг қонуний хуқуқ ва манфаатларини, айбланувчи шахсининг ёмон фазилатлари билан биргаликда унинг яхши томонини хам кӯра билиши талаб этилади. Прокурор борича бетараф фақат қонунлар тарафдори бӯлиши билан бирга инсонлар бахтини ўйлаши керак. Прокурор фаолиятида керак буладиган сифатлар жумласига, суҳбат олиб боришда усталик, ораторлик, ва полимист яни топқир булишлик киради. Прокурор суҳбат олиб бориши чоғида суҳбатдошининг фақат онг ости доирасига тасир ўтқазиш билан кифояланиб колмасдан, балким, биргаликдаги фаолиятнинг муваффакият кафолати бўлган боғламлар тӯғрисида хам уйлаши керак. Бу нарса жараённинг хамма иштирокчилари билан биргаликда хақиқатга эришишда асосий омил булиб хизмат килади.

Адвокат: Адвокат фаолиятининг хусусияти, адвокатуранинг жамият хаётида адо этадиган (амалга оширадиган) ишининг ижтимоий психологик тарафлари билан боғлик. Биз адвокатни кўпчилик холатда судланувчининг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилувчи химоячи сифатида тушунамиз. Бу вазифа унга қонун билан юклатилган. Адвокат айбланувчининг ёки судланувчининг холатини унга бериладиган жазони енгиллаштириш ёки айби бӯлмаса уни жазодан озод қилиш мақсадида, ишга ойдинлик киритиши бу йулда қонун имконият берадиган хамма восита ва усуллардан фойдаланиши,  зарур юридик ёрдамни кўрсатиши шарт. Адвокат ишидаги муввафақият химояга туғри ёндошувни топа олишига боғлик, у терговчи, суд ва ишнинг бошқа иштирокчиларига, узининг химоясини туғри ташкил этиш мақсадида мохирона тасир этиш усулларини билиши керак. Адвокат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг касб вазифаларини қонунлар билан боғлашини аниқ ва яққол билиши,  улардан шу хислатни талаб этишни қонунлар ва этика ёрдамида амалга ошириши керак. Адвокат фаолиятидаги мухим жиҳатлар ташкилотчилик, коммуникативлик, химоя режасини тӯзишда мохирлик ва воқеани кайта жонлантириш хусусиятлари хисобланади. Адвокат назлида жамоатчилик айбланувчига ёрдам қулини чузади.  Жиноят содир этган шахснинг яхши томонларини, исботлашда эса камчиликларни топиш адвокат фаолиятининг асосини ташкил этади. Мақсад мувозанатга эришиш билан биргаликда обьектив ҳақиқатни руёбга чиқаришда номоён бӯлиши керак. Маслахат хоналарида мурожаатчиларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини тушинтириш, хукукий мазмундаги шикоят ва аризаларни тузиш (ёзиш), фукаролик ва жиноят сулов ишларининг барча босқичларида химояси остидагиларнинг манфаатлари химоясини ташкил этиши орқали у клиентларга эмас балки қонунга хизмат қилади. Адвокат уз ҳимояси остидаги шахснинг: фақат содир этилган  жиноятидаги иштирокини хисобга олиб қолмасдан, балки содир этилган жиноятнинг психологик сабаблари ва мотивларини хисобга олиб худди прокурор сингари судга ишонарли ва асосланган шаклда далиллар келтириши керак. Адвокатлик фаолият оммавий хуқуқий мазмун кашф этганлиги сабабли, у фуқароларнинг хуқуқий онгининг шакилланишига, адвокат сирининг сақланишига, қонун билан ӯрнатилган тамойилларга амал қилиши, химояси остидаги шахс билан хамкорликнинг аниқ улчамларининг бўлиши, адвокатуранинг жамиятимиздаги обрусининг ошишига хизмат килиши керак. Узбекистон республикасида Адвокатура фаолиятининг жамият хаётида нуфузининг  ошишида 1996 йил 27 декабрдаги «Адвокатура туғрисидаги» қонунининг ўрни алоҳида ҳисобланади, буннан ташқари Адвокатлик фаолиятида меҳнат психологияси хусусиятлари, адвокат касби эгасига психологик тавсиф ва бу касбнинг касбграммаларини тартибга соладиган самарали локаль қонун ости хужжати сифатида Ўзбекистон республикаси Адвокатлар палатаси 2013 йил 28 сентябрдаги II  Конференциясининг қарорига 8 - илова катта аҳамиятга эга. Мазкур қонун ости хужжатининг Адвокатнинг касбий нуфузи ва шахсий қадр - қимматини тартибга солувчи 9 - 11 пунктлари бевосита Адвокатнинг касбграммаси билан боғлик.

9. Ўз шаъни ва қадр-қимматини сақлаши учун адвокат:

- ҳушмуомила, одобли, жонкуяр, ҳалол, виждонли, принципиал бўлиши, юридик ёрдам сўраб мурожаат этган шахсларнинг, ишонч билдирувчи шахсларнинг (ҳимоя остидаги шахсларнинг), ҳамкасбларининг ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши, касб муомаласи одатларига риоя қилиши ҳамда касбга мос кийиниши;

- ўз вақтида ва малакали ёрдам кўрсатиши, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳимоянинг қонунда назарда тутилган воситалари ҳамда усулларидан фойдаланиши, ўз ҳуқуқий нуқтаи назарини фаол ҳимоя қилиши, ишонч билдирувчи шахсларнинг (ҳимоя остидаги шахсларнинг) ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини фаол ҳимоя қилиши;

адвокатлик сирини сақлаши;

- адвокатуранинг нуфузига ва адвокатнинг шахсий қадр-қимматига путур етказадиган ҳаракатларга йўл қўймаслиги, адвокатуранинг жамиятдаги ролини оширишга кўмаклашиши;

- доимий равишда ҳуқуқ соҳасидаги билимларини кенгайтириши ва касбий малакасини ошириши зарур.

11. Адвокат қуйидагиларга ҳақли эмас:

- юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг қонуний манфаатларига зид ҳаракат қилишга, унга юридик ёрдам кўрсатишда ўз шахсий фойдасини кўзлаб, аҳлоқсиз манфаатлари учун ёки ташқи тазйиқ таъсирида юридик ёрдам кўрсатишга;

- иш бўйича ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) иродасига зид позицияни эгаллашга ва унга қарши ҳаракат қилишга, адвокатнинг (ҳимоя остидаги шахс бировнинг айбини ўз бўйнига олиб, ўзини айблаётганлигига ишончи комил бўлган ҳоллар бундан мустасно);

- ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахс айбга иқрор бўлмаган ҳолларда, унинг айби исботланганлиги тўғрисида ошкора баёнотлар беришга, шунингдек уни айбга иқрор бўлишга кўндиришга;

- адвокатлик сирини ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) розилигисиз ошкор этишга;

- ўзининг реал имкониятларидан ортиқча юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни қабул қилишга;

- ўз ёрдамини юридик ёрдамга муҳтож шахсларга мажбуран қабул қилдиришга, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан шахсий алоқаларидан фойдаланиб, уларга ишни муваффақиятли ҳал қилишни ваъда қилиш билан, бошқа адвокатларнинг ролини камситиш ва бошқа номуносиб усуллар билан жалб қилишга;

- иш муҳокамаси давомида процесснинг бошқа иштирокчилари шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ва таҳқирловчи фикр билдиришга;

- адвокат юридик ёрдам кўрсатувчи шахс сифатида иштирок этаётганда низо предмети ҳисобланган мулкни ва мулкий ҳуқуқларни шахсий манфаатлари йўлида ҳар қандай усул билан ўз номига ёки бошқа шахслар номига расмийлаштириш орқали эгаллашга;

- иш учун зарур бўлмаган ҳолларда ва ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни олиш учун ҳаракат қилишга;

адвокатлик сири билан боғлиқ масалалар бўйича гувоҳлик кўрсатувлари беришга;

- иш бўйича сўроқ қилинган гувоҳлар, жабрланувчилар ва экспертлар билан тергов ва судцан ташқарида мунозарага киришишга;

- процесс иштирокчилари ёки бошқа шахслар ҳақида иш учун зарур бўлмаган, уларни обрўсизлантирадиган ҳужжатларни талаб қилишга ва тақдим этишга;

- келишув битими тузиш давомида бошқа тарафдан олинган маълумотлардан процесс давомида ва процессдан кейин мазкур тарафга қарши фойдаланишга. 

Судьянинг ишки ишончи бу унинг муайян иш буйича қабул қиладиган хулосасининг тŷгрилигига онгли ишончи бŷлиб, унга ишнинг ҳолатларини ҳар томонлама, тŷла ва холисона таҳлил қилиш натижасида эришилади. Судьянинг ишки ишончи ақл - идрок билан англаб бŷлмайдиган, интуиция ёки назоратсиз ҳиссиёт эмас, аксинча, у чуқур таҳлил асосида юзага келадиган шахснинг айбли ёки айбсиз эканлиги ҳақидаги судьянинг ишончидир. Психологик нуқтаи назардан эса ишонч бу - хулосаларнинг тŷғрилигига шубҳанинг мавжуд эмаслигидир.

 

Адабётлар руйхати:

  1. О.М. Шабалин. Юридическая психология: курс лекций. Пермь. ПГНИУ. 2020. 25 стр.
  2. Д.Т.Сапаров “Юриспруденция” йўналиши қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиси. Диплом иши.ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ЮРИДИК КАДРЛАРНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА ПРОФЕССИОНАЛ ЎҚИТИШ МАРКАЗИ. Тошкент. 2021. 42 бет.
  3. Адвокат пресс 2022 йил , Август, №8 (19).
  4. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 16.09.2016 йилдаги ЎРҚ-407-сон  ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
  5. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.08.2001 йилдаги 257-II-сон . Ўзбекистон Республикасининг Прокуратура туғрисидаги қонун. 
  6. Ўзбекистон республикаси Адвокатлар палатаси 2013 йил 28 сентябрдаги II  Конференциясининг карорига 8 - илова