КАСБГРАММА ТУШУНЧАСИ ВА ӮҚИТИШДА ПЕДАГОГИК МЕТОДЛАР

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 2(225)
Рубрика журнала: 23. Юриспруденция
DOI статьи: 10.32743/26870142.2022.2.225.329901
Библиографическое описание
Утепбергенов М., Сапаров Д., Оразов Н. КАСБГРАММА ТУШУНЧАСИ ВА ӮҚИТИШДА ПЕДАГОГИК МЕТОДЛАР // Интернаука: электрон. научн. журн. 2022. № 2(225). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/225 (дата обращения: 20.04.2024). DOI:10.32743/26870142.2022.2.225.329901

КАСБГРАММА ТУШУНЧАСИ ВА ӮҚИТИШДА ПЕДАГОГИК МЕТОДЛАР

Утепбергенов Мақсет Садықбаевич

юридик техникум директори,

Ўзбекистон Республикаси, Нукус

Сапаров Дуйсенбай Толыбаевич

Бердах номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети  катта ўқитувчиси,

Ўзбекистон Республикаси, Нукус

Оразов Нурмухаммед Салауатович

Бердах номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети  ўқитувчиси,

Ўзбекистон Республикаси, Нукус

 

АННОТАЦИЯ

Юрист фаолиятидаги энг асосий масала бу - инсонлар билан ишлашдир. Шахс, юридик касбини ёки ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар фаолияти билан боғлиқ касбларнинг бирини танлашдан олдин, биринчи галда бўлғуси касб фаолиятининг мураккаблиги ва унга қўйилган талаблар тўғрисида тасаввурга эга бўлиши керак. Касб деформацияси ҳолатига чидамаслик ва кадрлар қӯнимсизлиги масаласи кӯп йиллардан биён муаммо бӯлиб келмоқда. Хаёт тажрибасидан  бизга маълум булганидай хар бир касбнинг ўзига хос қийинчилик томонлари бор, бу қийинчиликлар кўпинча хуқуқ сохасидаги билимларимиз етарли эмаслигидан эмас балким психология соҳасидаги билим ва кўникмаларимиз етарли эмаслигидан ҳам келиб чиқмоқда. Ҳуқуқни мухофаза этувчи идоралар фаолиятида учрайдиган ана шу муаммоли холатларни хисобга олиб, олий таълим юртларида ва қайта таёрлаш маказларида, шунингдек юридик факультетларда ўқитиладиган юридик  психология фанининг тизимидаги юридик меҳнат психологияси мавзусини, айниқса  битирувчи томонидан танланадиган касбнинг касбграммаси тушинчасини талаба ва тингловчиларга тӯла - тукис етқазиб бериш, лекция ва семинар маьвзуларини ўқитишни ташкил этишда  педагогик методлардан  фойдаланиш  ӯз натижаларини бериши сӯзсиз.

 

Калт сӯзлар: психология, юриспруденция, касбграмма, педагогика.

 

Юридик касбларнинг касбграммалари.

Касбграмма - бу, касбий ва шахсий сифатлар, билим,  кўникма  ва малакаларнинг ўзаро боғлиқликлари назарда тутади. Ҳар бир юридик касбининг касбграммаси мавжуд. Юрист бӯлишни ҳоқловчилар ёки ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларда ишлашни истовчилар олдин мана шу касбларнинг касбграммалари билан таниш бӯлишлари, шу сохага тегишли касбларнинг машаққатларини олдиндан билишлари, шу ҳақиқатга тайёр туришлари керак. Бу соха вакиллари соханинг ижтимоий билим, изланиш, мантиқ, таҳлил, тасдик излаш, коммуникатив ва ташкилотчилик хсусиятлари борлигини билишлари керак. Келинг буни терговчи касбида кўриб чиқайлик. Терговчи касбграммасида юкорида кайд этганимиздек турли хил фаолият харакатларини ӯзида қамраб у шу касб касбграммасида  ўз  аксини  топган. Бу омиллар вужудга келдиган махсус вазиятларда ўз ифодасини топади.

Терговчи; Оддий юридик касбларнинг бири хисобланган терговчи фаолиятини таҳлил киладиган булсак унда бутин юридик сохаларга урток булган қонуниятларни кӯришимиз мумкин. Терговчи касбграммасининг асосида фаолиятнинг изланиш хсусияти ётади; жиноятни ошиш мақсадидаги маьлумотларни йиғиш жараёнида пайдо буладиган масалаларни ва муаммоларнинг ечимини топишга профессионал ёндошув хос хисобланади. Тергов ҳаракатларининг биринчи босқишидаги мақсадининг мазмунини куйидагилар ташкил этади; қуршаб турган мухитдан криминоген ахамиятга эга булган маьлумотларни топиб, ажратиб олиш, у шундай хсусиятга эга булиши керакки унинг ёрдамида жиноятни ошиш ва ходисани кайта жонлантириш, гавдалантириш имкониятини берадиган маьлумот ёки нарсани қидиради. Фаолиятнинг муввафақияти терговчининг ишга этиборлилиги, бошланғиш нуқта ва воқеа (ходисани) жонлантириш учун билим ва топқирлик, соҳага оид тажриба ва криминоген билимлар талаб этилади. Зарур бӯлган маьлумотлар, излар куринишида ёки айтайлик қатнашчиларнинг, гувохларнинг хотираларида қолиб кетган маьлумотлар куринишида булиши мумкин, шу информацияларни олиш ёки баҳолаш учун юкорида келтирилган  билим ва куникмаларни терговчи (эгаллаган) бӯлиши керак. Терговчи олинган ва текширилган маьлумотлар асосида қонун нормаларига туғри келадиган холда иш расмийлаштиради. Терговчи тергов жараёнинг лидери!  булиши талаб этилади шунки, у мақсадга эришиш ёки натижа булиши учун бир неча одамларнинг фаолиятини бириктириб уларнинг олдига туғри ва аниқ вазифалар куяди. Ходисанинг (ишнинг) яхлит куринишини тузиш фаолиятида терговчи олинган маьлумотларни кайта ишлайди, таҳлил килади, ходисани жонлантиради, тергов версияларини олга суради, олинган маьлумотлар асосида карор кабул килади, узининг билим ва тажрибасига таянган холда терговнинг кейинги боскичи режасини тузади. Терговчи фаолиятининг ижтимоий томони у худудта жиноятчилик билан курашувчи вакил ва бир вактнинг узида уни ташкиллаштирувчи, жиноятчилик ходисасини таҳлил килади уни тугатиш чораларини куради. Терговчининг ўз фаолиятидаги когнитив (билиш) яни онг ости ихтиёр этиши куйидагиларга асосланиши керак; уйланиб иш куриш, баркарор булиши, мақсадни кузлаб режали асосда ишни ташкиллаштириши зарур. Терговчиларнинг фаолиятини тартибга соладиган Узбекистон республикасида махсус қонун йук. Уларнинг фаолияти Узбекистон республикаси Ишки ишлар министрлигинг ички тартиб қоидаларини тартибга солувчи махсус нормалари билан ташкиллаштирилади. Ўзбекистон республикасининг Ишки ишлар органлари туғрисидаги 2016 йил 16-сентябрдаги 407 сонли қонунига асос ишки ишлар органидаги хизматнинг асосий тамойилларидан бири бу ягоналик принципи ҳисобланади1 (қонуннинг 7 - моддаси).

Прокурор: Прокурор фаолияти узининг купқирралиги билан ажралиб туради, бир вактнинг узида прокурор назоратини олиб бориш билан бирга фукароларнинг қонун билан қуриқланадиган хукук ва манфаатлари химоясини ташкиллаштиради. Прокурор кучли иродавий фазилатларга эга булиши керак. Унинг иши ундан катта шахсий ташаббускорликни, катиятлиликни, курашчангликни, катий мақсадларни, кучли ташкилотчилик кобилиятини талаб килади. Прокурор онгида куйидаги сифатлар булиши шарт:

- юз берган ёки юз бериши мумкин булган ходисанинг маьносини, келиб чикишини англаши, сезиши учун чукур фикирлаши, якин ораликда ва келгусида руй берадиган ёки руй бериши мумкин булган фактларни башоратлаши, булиб утган ёки юз бериши мумкин булган ходисалар натижасидан огохлик ва унинг тасирини баҳолаши керак булади, 

- онгнинг кенглиги: хар хил билимларни эгалаши, фойдаланишни билиши, хабардорлиги, назария ва амалиётда учрайдиган кенг доирадаги саволларнинг жабовларини билиши,

- вазиятни тезда баҳолай олиши, хар хил шароитда натижали фикирлаш кобилияти, тезлик ва мохирлик,

- хеш кимнинг ёрдамисиз муаммо қуя олиш ва унинг ечимини топиши, мустакил фикрлаши юксак ақл заковатга эгалик,

- мақсадга интилувчанлик, шароит курбонига айланмасдан, узини йукотиб куймасдан иродали фикирлаш фазилати, олдига куйилган масаланинг ечимини топа олиши ва узок муддатга ёдлаш кобилияти, муоммо ечими билан режали кетма кетликда шуғулланиш,

- танқидийлик, вазиятнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаганда хато юбормаслик учун тахминларни баҳолай олиши,

- иглувчанлик, холатни хар хил нуқталардан урганиш, хар хил вариантларни текшириб куриши ва шу тамойилга амал қилиши, узининг ишини керак булса қайтадтан ташкил этиши, ҳаракат усулларини узгартириши, янги холатлардан келиб чиққан холда аввал қабул қилинган ечимларни, хулосаларини узгартириши фазилатларига эга булиши керак. Прокурорнинг давлат айбловчиси сифатидаги конструктив фаолияти изланиш ва хақиқатни қарор топтиришдан иборат. Прокурор турли хил махсус билимлар (тиббий, иктисодиёт, криминалистика, психология ва бошк.) ёрдамида тергов жараёнида ва суд мажлисларида йиғилган маьлумотларни давлат айбловчиси нуктаи назаридан келиб чиқиб баҳолайди. Прокурордан талаб этиладиган нарса, йиғилган далилларни синчиковлик билан хар тарафлама  урганиш, уз фикирларининг бехатолигида ва адолатли хукумни талаб эта олишида номоён булади.

Прокуратура ходимларининг касбий фазилатлари мухим ахамият касб этганлиги боис мана шу омилга қонунларда алохида этибор каратилган. Масалан, 2001 йил 29 августдаги «Прокуратура туғрисидаги» (Прокуратура туғрисидаги қонун) Ўзбекистон республикаси қонунининг  янги тахрири 43, 44, 45 моддаларида  прокуратура органларидаги лавозимларга тайинланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар, прокурорлар ва терговчиларнинг қасамёди ва уларнинг фаолиятини баҳолаш туғрисида моддалар киритилган.

43-модда. Прокуратура органларидаги лавозимларга тайинланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар

Прокуратура органларида прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар ва иш ўрганувчилар лавозимига олий юридик маълумотга эга, зарур касбий фазилатлари бўлган, зиммаларига юкланадиган хизмат вазифаларини бажаришга соғлиғи имкон берадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари тайинланади. Алоҳида ҳолларда, прокуратура органларидаги хизматга иқтисодиёт, молия, социология, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ва бошқа соҳаларда олий маълумотга, зарур билим ва тажрибага эга бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланади. Прокуратура органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори белгилайдиган тартибда аттестациядан ўтказилиши лозим. Прокуратура органлари ходимларига илмий, педагогик ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш тақиқланади.

Прокурорни; айблов жараёнидаги оғишдан сақлайдиган мувозанат, айблонувчига нисбатан қонуний чора куриш чоғида жабрланувчининг хукук ва қонуний манфаатлари билан биргаликда унинг салбий хусусиятларини (тарафларини), айбланувчининг қонуний хукук ва манфаатларини, айбланувчи шахсининг ёмон фазилатлари билан биргаликда унинг яхши томонини хам кура билиши талаб этилади. Прокурор фаолиятида керак буладиган сифатлар жумласига, суҳбат олиб боришда усталик, ораторлик, ва полимист яни топқир булишлик киради. Прокурор суҳбат олиб бориши чогида факат тасир ўтқазиш билан кифояланиб колмасдан, балким, биргаликдаги фаолиятнинг муваффакият кафолати булган богламлар туғрисида хам уйлаши керак. Бу нарса жараённинг хамма иштирокчилари билан биргаликда хакикатга эришишда омил булиб хизмат килади.

Адвокат: Адвокат фаолиятининг хсусияти, адвокатуранинг жамият хаётида адо этадиган (амалга оширадиган) ишининг ижтимоий психологик тарафлари билан боглик. Биз уни купчилик холатда судланувчининг хукук ва манфаатларини химоя килувчи химоячи сифатида тушунамиз. Бу вазифа унга қонун билан юклатилган. Адвокат айбланувчининг ёки судланувчининг холатини унга бериладиган жазони енгиллаштириш ёки айби булмаса уни жазодан озод қилиш мақсадида, ишга ойдинлик киритиши бу йулда қонун имконият берадиган хамма восита ва усуллардан фойдаланиши  зарур юридик ёрдамни курсатиши шарт. Адвокат ишидаги муввафақият химояга туғри ёндошувни топа олишига боғлик, у терговчи, суд ва ишнинг бошқа иштирокчиларига, узининг химоясини туғри ташкил этиш мақсадида мохирона тасир этиш усулларини билиши керак. Адвокат фаолиятидаги мухим жиҳатлар ташкилотчилик, коммуникативлик, химоя режасини тузишда мохирлик ва вокеани кайта жонлантириш хсусиятлари хисобланади. Адвокат назлида жамоатчилик айбланувчига ёрдам кулини чузади.  Жиноят содир этган шахснинг яхши томонларини, исботлашда эса камчиликларни топиш адвокат фаолиятининг асосини ташкил этади. Маслахат хоналарида мурожаатчиларнинг хукук ва мажбуриятларини тушинтириш, хукукий мазмундаги шикоят ва аризаларни тузиш (ёзиш), фукаролик ва жиноят сулов ишларининг барча боскичларида химояси остидагиларнинг манфаатлари химоясини ташкил этиши оркали у клиентларга эмас балки қонунга хизмат килади. Адвокат уз химояси остидаги шахснинг: факат содир этилган  жиноятидаги иштирокини хисобга олиб колмасдан, балки содир этилган жиноятнинг психологик сабаблари ва мотивларини хисобга олиб худди прокурор сингари судга ишонарли ва асосланган шаклда далиллар келтириши керак. Адвокатлик фаолият оммавий хукукий мазмун кашф этганлиги сабабли, у фуқароларнинг хукукий онгининг шакилланишига, адвокат сирининг сақланишига, қонун билан ӯрнатилган тамойилларга амал қилиши, химояси остидаги шахс билан хамкорликнинг аниқ улчамларининг булиши, адвокатуранинг жамиятимиздаги обрусининг ошишига сабаб булади. Узбекистон республикасида Адвокатура фаолиятининг жамият хаётида нуфузининг  ошишида 1996 йил 27 декабрдаги «Адвокатура туғрисидаги» қонунининг ўрни алохида ҳисобланади, буннан ташкари Адвокатлик фаолиятида меҳнат психологияси хсусиятлари, адвокат касби эгасига психологик тавсиф ва бу касбнинг касбграммаларини тартибга соладиган самарали локаль қонун ости хужжати сифатида Ўзбекистон республикаси Адвокатлар палатаси 2013 йил 28 сентябрдаги II  Конференциясининг карорига 8 - илова катта ахамиятга эга. Мазкур қонун ости хужжатининг Адвокатнинг касбий нуфузи ва шахсий қадр - қимматини тартибга солувчи 9 - 11 пунктлари бевосита Адвокатнинг касбграммаси билан боғлик.

9. Ўз шаъни ва қадр-қимматини сақлаши учун адвокат:

- ҳушмуомила, одобли, жонкуяр, ҳалол, виждонли, принципиал бўлиши, юридик ёрдам сўраб мурожаат этган шахсларнинг, ишонч билдирувчи шахсларнинг (ҳимоя остидаги шахсларнинг), ҳамкасбларининг ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши, касб муомаласи одатларига риоя қилиши ҳамда касбга мос кийиниши;

- ўз вақтида ва малакали фаолият кўрсатиши, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатлари ва ушбу Қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳимоянинг қонунда назарда тутилган воситалари ҳамда усулларидан фойдаланиши, ўз ҳуқуқий нуқтаи назарини фаол ҳимоя қилиши, ишонч билдирувчи шахсларнинг (ҳимоя остидаги шахсларнинг) ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини фаол ҳимоя қилиши;

адвокатлик сирини сақлаши;

- адвокатуранинг нуфузига ва адвокатнинг шахсий қадр-қимматига путур етказадиган ҳаракатларга йўл қўймаслиги, адвокатуранинг жамиятдаги ролини оширишга кўмаклашиши;

- доимий равишда ҳуқуқ соҳасидаги билимларини кенгайтириши ва касбий малакасини ошириши зарур.

11. Адвокат қуйидагиларга ҳақли эмас:

- юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг қонуний манфаатларига зид ҳаракат қилишга, унга юридик ёрдам кўрсатишда ўз шахсий фойдасини кўзлаб, аҳлоқсиз манфаатлари учун ёки ташқи тазйиқ таъсирида юридик ёрдам кўрсатишга;

- иш бўйича ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) иродасига зид позицияни эгаллашга ва унга қарши ҳаракат қилишга, адвокатнинг (ҳимоя остидаги шахс бировнинг айбини ўз бўйнига олиб, ўзини айблаётганлигига ишончи комил бўлган ҳоллар бундан мустасно);

- ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахс айбга иқрор бўлмаган ҳолларда, унинг айби исботланганлиги тўғрисида ошкора баёнотлар беришга, шунингдек уни айбга иқрор бўлишга кўндиришга;

- адвокатлик сирини ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) розилигисиз ошкор этишга;

- ўзининг реал имкониятларидан ортиқча юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни қабул қилишга;

- ўз ёрдамини юридик ёрдамга муҳтож шахсларга мажбуран қабул қилдиришга, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан шахсий алоқаларидан фойдаланиб, уларга ишни муваффақиятли ҳал қилишни ваъда қилиш билан, бошқа адвокатларнинг ролини камситиш ва бошқа номуносиб усуллар билан жалб қилишга;

- иш муҳокамаси давомида процесснинг бошқа иштирокчилари шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ва таҳқирловчи фикр билдиришга;

- адвокат юридик ёрдам кўрсатувчи шахс сифатида иштирок этаётганда низо предмети ҳисобланган мулкни ва мулкий ҳуқуқларни шахсий манфаатлари йўлида ҳар қандай усул билан ўз номига ёки бошқа шахслар номига расмийлаштириш орқали эгаллашга;

- иш учун зарур бўлмаган ҳолларда ва ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни олиш учун ҳаракат қилишга;

адвокатлик сири билан боғлиқ масалалар бўйича гувоҳлик кўрсатувлари беришга;

- иш бўйича сўроқ қилинган гувоҳлар, жабрланувчилар ва экспертлар билан тергов ва судцан ташқарида мунозарага киришишга;

- процесс иштирокчилари ёки бошқа шахслар ҳақида иш учун зарур бўлмаган, уларни обрўсизлантирадиган ҳужжатларни талаб қилишга ва тақдим этишга;

- келишув битими тузиш давомида бошқа тарафдан олинган маълумотлардан процесс давомида ва процессдан кейин мазкур тарафга қарши фойдаланишга.

Педагогик методлар

«РЕЗЮМЕ АЛМАШИШ» методи

Резюме алмашиш методи - таьлим жараёнида, бевосита юридик психология фанининг «Юридик меҳнат психологияси мавзусини ўқитишда самарали  метод деб хисоблайман.

Резюме алмашиш методи2 - методнинг асли мақсади талабанинг когнетив фикрлаш доирасини кенгайтириш, тасаввур қилиш сифатини ошириш, уз олдига аниқ мақсад куйиш, узининг яхши ва ёмон томонларини (камчилик ва ютукларини) билиб олиш, узини психологик томондан тарбиялаш, ижтимоий мухитнинг психологик баҳосини олишни урганиш,  юридик хужжатларни тузиш, танкидий фикир мулохазаларни туғри кабул қилишни билиш ва бошқа мақсадларни олга суради. Сценарияси: 1 бет оқ қоғозга куйидаги мазмунда талабалар сонига караб тайёр матн билан резюмелар гурухга тарқатилиши керак. Тайёр резюме бланкалари иккига букланади, биринчи тарафи талабанинг узи  томонидан куйдаги мазмунда узига узи резюме тулдирилади. Иккинчи тарафини эса  узининг Ф.И.Ш ёзилмаган ёки ёзилган холатда курсдоши тулдириши керак, хокласа резюмени тулдиришни узи хоклаган курсдоши ёки грухдоши амалга ошириши мумкин. Ажратиладиган вакт умумий 45 минут, тулдиришга ажратиладиган вакт 15 минут, иккинчи тараф тулдиришга сарфланадиган вакт 15 минут, укиб эшиттириш ва мукохама учун 15 минут сарфланади. Тарафлар хокласа, биринчи навбатда 1 тараф хокласа резюме курс олдида ўқиб эшиттирилиши мумкин. Резюме борича кисқа, тушунарли ва хакоратсиз сузлар билан тулдирилиш талаб килинади, Матндан ташкари умумий ишлатиладиган сузлар сони вактни куп сарфламаслик мақсадида умумий  100 та  суздан ошмаслиги керак.

Жадвал 1.

Сапаров Шамурод Турсинович               Сапаров Шамурод Турсинович

Ф.И.Ш.

 

Фукаролиги;

 

Оилавий ахволи:

 

Истиқомат қиладиган манзили:

 

Мобил боғланиш:

 

E - mail

 

Таьлим олган жойи:

 

Компютер саводхонлиги:

 

Тилларни билиш холати:

 

Шахсий билим ва кўникмалари

 

Хоббиси:

 

Техникани бошқариш холатим:

 

Мослашув холатим:

 

Асаб - хиссий холатим:

 

5 - Йилдан сунг мен ўзимни кайси касб эгаси сифатида кўраман:

 

10 - йилдан сунг мен ўзимни кайси касб эгаси сифатида кўраман:

 

Кайси психик сифатларимни яхшилашим керак:

 

 

Жадвал 2.

Мавзуни ўқитишда педагогик технологиялардан фойдаланиш

Иш

босқичлари

ва вақти

Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

Талаба

1-босқич. Ўқув машғулотига кириш

  1. дақ.)

1.1. Юридик меҳнат психологияси мавзусини талабаларга ўтиш, маъруза (семинар) дарсларини ташкил этишда манбалар базасидан фойдаланиш, мавзунинг мазмун моҳиятини теран ёритиб бериш, талабаларда муайян кўникма ва тушинчаларни шакиллантиришда таълим технологияларидан фойдаланиш ва мавзунинг мақсади.

1.2.Мавзу буйича таянш тушинчалар берилади.

1.3.Баҳо мезонлари тушинтирилиб ўтлади.

1.4.Мавзу буйча видеороликдан фойдаланиб презентация ва бошқа усулларда мавзу тақдим этилади.

1.1.Эшитадилар,

ѐзиб

(конспект)

оладилар.

Тушунмаган

жойлари

бўйича

саволлар

берадилар.

Видеоролик тақдим этилади (презентация)

2-босқич. Асосий

(50 дақ.)

2.1. Мавзу бўйича  слайдлардан фойдаланилади, ундаги муаммоли вазиятларди (ситуатция) билан танишиш таклиф этилади.

2.2. Берилган мавзу буйича технологиялардан фойдаланаиб саволлар берилади.

2.3. Интерфаол методлар (Баҳс-мунозара, тушинчалар таҳлили, Резюме ва ФСМУ интерфаол метолардан фойдаланилади) орқали муаммоли вазиятдан чиқиш йўлларини аниқлаб олади. Қизиқарли саволлар берилади. Мавзунинг ҳар бир жараѐни бўйича хулосалар қиладилар; асосийларига эътибор берилади. Бериладиган маълумотлар дафтарга қайд этилади.

2.1 Талабалар текст билан танишиб  анализ қилади.

2.2. Талабалар уқитувчи билан бирга  хар бир детални урганади.

 2.3. Талалабалар анализ қилиб  ёки савол-жавоб тариқасида тушинмаган жойларини сўрайди.

Саволлар

берилади.

Мавзу буйича асосий

тушунча, атама ва

таърифлар мухокама

қилинади.

3 - босқич

Якуний

(10 дақ)

3.1. Мавзу якунланади, ўтилган материаллар келгусида касбий фаолиятларида аҳамиятга эга

эканлиги мухимлиги тингловчилар эътиборини қаратилади.

3.2. Ўқитувчи лекцияни тугаллайди ва дарс мохияти баҳоланади.

3.3. Кейинги дарсга мустақил иш мавзулари

берилади.

3.1.Ўзини – ўзи,

ўзаро баҳолаш

ўтказилади.

3.2.Савол берадилар.

3.3.Топшириқни

(саволларни)

ёзадилар.

 

 Юридик психологияни ўрганиш давомида булғуси юристлар, ҳуқуқни химоя килувчи идораларда ишлашни максад килувчи ёшлар қонунларнинг мазмунини, инсон ва қонунлар, инсон ва хуқук тартибот идоралари тизимида тасаввурга эга бўлишлари, булғуси мутахасисларни юридик фаолиятнинг психологик жиҳатлари билан таништириш, уларда белгили даражада кўникма ва малакаларни шакиллантириш, псхологик ва юридик интеграциялашган билимлар билан қуроллантиришдан иборат. Хаёт тажрибасидан ҳаммамизга малум булганидай юридик сохада самарали фаолият олиб бориш учун факат юридик билимларнинг бўлиши камлик қилади. Юзага келадиган мана шу холатни юридик психология фаниниг ёрдамида юмшатишимиз мумкин.

 

Адабиётлар рўйхати:

  1. О.М. Шабалин. Юридическая психология: курс лекций. Пермь. ПГНИУ. 2020. 25 стр.
  2. Д.Т.Сапаров “Юриспруденция” йўналиши қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиси. Диплом иши.ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ЮРИДИК КАДРЛАРНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА ПРОФЕССИОНАЛ ЎҚИТИШ МАРКАЗИ. Тошкент. 2021. 42 бет.
  3. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 16.09.2016 йилдаги ЎРҚ-407-сон  ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА
  4. Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.08.2001 йилдаги 257-II-сон . Ўзбекистон Республикасининг Прокуратура туғрисидаги қонун. 
  5. Ўзбекистон республикаси Адвокатлар палатаси 2013 йил 28 сентябрдаги II  Конференциясининг карорига 8 - илова