ОРАЛ БЎЙИ КАМ ШУРЛАНГАН ТУПРОКЛАРДА СОЯ ЎСИМЛИГИНИНГ ҲОСИЛ ТЎПЛАШ ЎЗГАЧАЛИКЛАРИ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 41(217)
Рубрика журнала: 14. Сельскохозяйственные науки
DOI статьи: 10.32743/26870142.2021.41.217.309643
Библиографическое описание
Осербаева Т., Кунакбаев Н. ОРАЛ БЎЙИ КАМ ШУРЛАНГАН ТУПРОКЛАРДА СОЯ ЎСИМЛИГИНИНГ ҲОСИЛ ТЎПЛАШ ЎЗГАЧАЛИКЛАРИ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2021. № 41(217). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/217 (дата обращения: 27.04.2024). DOI:10.32743/26870142.2021.41.217.309643

ОРАЛ БЎЙИ КАМ ШУРЛАНГАН ТУПРОКЛАРДА СОЯ ЎСИМЛИГИНИНГ ҲОСИЛ ТЎПЛАШ ЎЗГАЧАЛИКЛАРИ

Осербаева Тамарахан

Қорақалпоғистон кишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти доценти,илмий раҳбар,

Ўзбекистон, Нукус

Кунакбаев Нуржан

 “Ўсимликшунослик” мутахассилиги  бўйича 1-курс магистранти, Қорақалпоғистон кишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти,

Ўзбекистон, Нукус

 

Озиқ - овқат махсулотлари билан таъминлаш ҳозирги даврда бу иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммога айланган, чунки аҳолининг ўсиши билан баравар озиқ-овқат маҳсулотига талаб тобора ошмоқда. Бу муаммони ҳал қилиш бўйича ўтказилган тадбирлар эвазига муҳим эътибор ўсимлик оқсили билан таъминланишига аҳамият берилмоқда. Ўсимлик оқсили билан таъминлаш эса ҳар хил усулларда ҳал қилинмоқда. Шу усуллардан бири-сероқсилли  экинларни кўпрок экиш, бу экинларнинг орасида оқсилининг миқдори ва сифати билан соя экини ажралиб туради. Озиқ-овқат ҳавфсизлиги муаммоси ошиб бормоқда. Юқори ҳосил етиштиришнинг асосий шартларидан бири-бу навларнинг биологиясини, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир навнинг ўзига хос агротехник тадбирлар рўйхатини тўғри ташкил қилишдан иборат бўлиб, ҳар бир минтақанинг тупроқ ва иқлим шароитига қараб навларни танлаш ва навлар агротехникасига қатьиян риоя қилиш соя етиштиришда илғор технологиянинг асосий қисми ҳисобланади.     

Тадқиқот объекти дуккакли экинлардан соя экини ҳисобланади.

Тадқиқотнинг мақсади- Орал бўйи кам шурланган тупрокларда соя навларини, экиш муддатлари ва мъёрларини ўрганиш, ўсиб ривожланиш хусусиятлари, фенологик кузатувлар ва янги маълумотлар олиш назарда тутилади.

Тадқиқот методлари. Тадқиқотлар жараёнида ўсимликларнинг биометрик ўлчамлари дала экинларининг давлат нав синов методикаси, ўсимликларнинг вегетация даврида ўсиб ривожланиши, 1 ўсимлик, 1 м2 ва 1 га ердаги дон ҳосили, 1000 дона уруғнинг вазни умумий қабул қилинган методика асосида, ўсимликларнинг фотосинтетик фаолияти А.А.Ничипорович (1971), тупроқнинг шўрланиш даражасини аниқлашда А.Е.Аринушкина (1970) ва В.А.Ковде (1983) методикаларидан фойдаланилди.

Тадқиқот натийжалари. Соя ўсимлиги бошқа дала экинлари каби фотосинтетик фаолиятга эга. Бу фаолият навнинг биологик хусусияти ва ташқи муҳитга боғлиқдир. Фотосинтетик фаолиятнинг кўрсаткичлари- бу барг сони ва барг юзасидир. Буларни иш юзида урганиш учун Дон ва дуккокли экинлар илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон илмий-тажриба станцияси ва Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали тажриба далаларида тадқиқот ишларини ўтказдик Тажрийбада соянинг иккита нави «Орзу» ва «Нафис»; 3 та экиш муддати-апрелнинг биринчи, иккинчи, учинчи декадалари ва 3 та экиш мъёрлари -50, 60 ва 70 кг/га урганилди.

Барг ўсимлик ҳаётида муҳим ўрин тутади, чунки айнан баргда муҳим физиологик жараён ўтади-бу фотосинтез жараёни. Бу биологик-физиологик жараёнда ҳосил шаклланади. Бўладиган ҳосил барг ривожланишига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ушбу тажрибада барг ривож-ланишига эътибор қаратилди. Шоналаш даврида биринчи экиш муддатида “Орзу” навининг барг сони 9 донани ташкил қилган. Бу нав 20 апрелда экилганда барг сони 12 донани ташкил қилиб биринчи муддатга нисбатан 3 донага кўпайганлиги кузатилди. Оҳирги муддатда экилганда барг сони 9 донани ташкил қилиб, биринчи муддатга нисбатан фарқи кузатилмади.

Шоналаш даврида биринчи экиш муддатида “Нафис” навининг барг сони 9 донани ташкил қилиб, 20-апрелда экилганда барг сони 12 донани ташкил қилиб биринчи муддатга нисбатан 3 донага кўпайганлиги кузатилган бўлса, охирги муддатда экилганда барг сони 12 донани ташкил қилиб биринчи муддатга нисбатан 3 донага кўпайганлиги кузатилди. (жадвал 1.)

Жадвал-1.

Соя навларида барг ривожланиш динамикаси, дона

Т.р

Вариантлар

Ривожланиш даврлари

навлар

Экиш

муддати

Экиш

меъёри

шоналаш

гуллаш

дуккак

шаклланиши

1

 

Орзу

 

 

10.04

50

9

18

33

2

60

9

18

36

3

70

9

18

33

4

 

Нафис

50

9

21

39

5

60

9

18

42

6

70

9

18

36

1

 

Орзу

 

 

20.04

50

12

18

36

2

60

12

18

39

3

70

12

18

36

4

 

Нафис

50

12

18

36

5

60

12

18

39

6

 

70

12

18

39

1

 

Орзу

 

 

30.04

50

9

18

33

2

60

9

18

36

3

70

9

18

33

4

 

Нафис

50

12

18

36

5

60

12

15

36

6

70

9

15

39

  

 Гуллаш даврида “Орзу” навининг барг сони барча вариантларда 18 донани ташкил қилган. (расм 1.) Дуккак шаклланиш даврида биринчи ва учинчи экиш муддатларида “Орзу” навининг барг сони 33 донани ташкил қилган. Бу нав 20-

апрелда экилганда барг сони 36 донани ташкил қилиб, биринчи муддатга нисбатан 3 донага ортганлиги кузатилди.

Дуккак шаклланиш даврида барча экиш муддатларида “Нафис” навининг барг сони 39 донани ташкил қилди.

Иккала навнинг барг ривожланишига экиш муддатлари кескин таъсир кўрсатиб, экиш муддати кечикганда барг сони 3-4 га камайиб борганлиги аниқланди. Барча вариантларда экиш меъёрлари ортган сари барг сонлари ўзгариб, 60 кг/га варианти оптимал бўлди.

 

1-расм.Соя барглари анализ қилинмоқда

 

Соя навларига экиш муддатлари ва меъёрлари биометрик кўрсаткичларига катта таъсир кўрсатганлиги аниқланиб, ҳосилни тасдиқлайдиган барча биометрик кўрсаткичлар экиш муддати кечиккан сари камайиб борганлиги аниқланди.

Илмий ишнинг асосий натижаси –бу ҳосилдорлик. Ўрганилган технологик тадбири ҳосилдорликка қанчалик таъсир кўрсатганлигини аниқлаш лозим. Тажрибамизда соянинг Орзу нави 10 апрелда экилганда ўртача 26,2-28,3 ц/га ҳосил тўплади, 20 апрелда экилганда ўртача 23,9-26,0 ц/га, 30 апрелда экилганда ўртача 21,4-22,0 ц/га ҳосил тўплаб, экиш муддатларидан 10 апрел, экиш меъёрларидан 60 кг/га оптимал бўлди. Тажрибанинг биринчи вариантида “Нафис” нави 10 апрелда экилганда ўртача 28,2 ц/га ҳосил олинган. Иккинчи экиш муддатида ўртача 26,2 ц/га ҳосил олиниб, биринчи муддатга нисбатан 2,0 ц/га кам олинган. Охирги экиш муддатида 22,1 ц/га дон ҳосили олинди. Бу биринчи муддатга нисбатан 6,1 ц/га га камайганлиги қайд қилинди.

Хулоса: - Қорақалпоғистон Республикаси Орал бўйи кам шурланган тупроклар шароитида дуккакли дон экинларидан соянинг «Орзу» ва «Нафис» навларини экиб, оқсилга бой дон маҳсулотларини етиштириш орқали аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашнинг туроқлигига эришиш мумкинлиги аниқланди.

- Орал бўйи кам шурланган тупроклар шароитида соя навларининг ўсиб ривожланиб ҳосил тўплаши учун апрелнинг 1-2 декадасида экиш мақсадга мувофиқ бўладиганлиги аниқланди.

 

Адабиётлар рўйхати:

  1. Сиддиков Р.ва бошқ. Өзбекистонда соя өсимлигини асосий хамда такирорий қилиб өстириш агротехнологияси бөйича тавсиянома.Андижон-2017 й. б.3-4
  2. Атабаева Х.Н. Соя- морфологияси, биологияси,етиштириш технологияси. «Өзбекистон миллий енциклопедияси- давлат илмий нашриети Тошкент– 2004.б. 45
  3. Ёрматова Д.Е. Соя. Т., “ Меҳнат”, 1989, 96 с.
  4. https://www.agrobase.ru