СТИЛИСТИК ҚИЁС ВА ИСТЕХЗО (ИРОНИЯ) - CТИЛИСТИК ХОДИСА CИФАТИДА

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 21(197)
Рубрика журнала: 18. Филология
DOI статьи: 10.32743/26870142.2021.21.197.285878
Библиографическое описание
Норматов А.А., Қобулов Ў.П., Яқубжонов И.О. СТИЛИСТИК ҚИЁС ВА ИСТЕХЗО (ИРОНИЯ) - CТИЛИСТИК ХОДИСА CИФАТИДА // Интернаука: электрон. научн. журн. 2021. № 21(197). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/197 (дата обращения: 24.04.2024). DOI:10.32743/26870142.2021.21.197.285878

СТИЛИСТИК ҚИЁС ВА ИСТЕХЗО (ИРОНИЯ) - CТИЛИСТИК ХОДИСА CИФАТИДА

Норматов Азаматбек Абдухалилович

Андижон Давлат Университети ўқитувчиси,

Ўзбекистон, Андижон

Қобулов Ўткирбек Пазлиддинович

Андижон Давлат Университети ўқитувчиси,

Ўзбекистон, Андижон

Яқубжонов Иқболжон Одилжонович

Андижон Давлат Университети ўқитувчиси,

Ўзбекистон, Андижон

 

Маълумки, қиёсий типология ҳозирги замон тилшунослигининг таркибий қисми саналиб, қардош ва ноқардош тилларни бир-бирига таққослаб, чоғиштириб ўрганиш унинг асосий вазифаларини ташкил этади. Чоғиштириш жараёни тилнинг барча соҳалари, сатхлари, бирликларини қамраб олади. Шу боисдан қиёсий типология билан узвий боғлиқ қиёсий фонетика ва фонология, қиёсий морфология ва синтаксис, қиёсий семасиология ва ономасиология, қиёсий стилистика, ва ҳатто, қиёсий лисоний маданиятшунослик каби илмий тадқиқот тармоқлари юзага келди. Мазкур илмий тадқиқот тармоқларидаги изланишлар самарадолиги лингвистик типология тараққиёти учун муносиб улуш хисобланади.

Қиёсий типологик тадқиқотлар сохалари туркумида қиёсий стилистика алохида ўрин тутади. Киёсий стилистика қардош ва ноқардош миллий ҳодисаларни чоғиштириб тиллар меъёрларига ўрганишга бевосита эътиборини қаратади. Қиёсий стилистикани фан соҳаси сифатида шакллантириш зарурлиги ҳусусидаги ғоя буюк швейцар олими Шарль Баллига тааллуқли. Ш. Балли қиёсий стилистика ҳусусида мулохаза билдира туриб, тадқиқот муаммоларининг икки ўрамини олға суради.

1) Европа тиллари ўртасидаги уҳшашликларни аниқлаш ва Европа стилистикасини яратиш;

2) Европа тилларининг (ўхшаш қирралари аниқланганидан сўнг) экспрессив тизимлари ўртасидаги фарқларни аниқлаш.  Маълумки, биринчи вазифани руёбга чикариш юзасидан уринишлар кузатилмади. Гарчи, киёсий стилистика деб аталувчи қатор ишлар пайдо бўлган бўлсада, улар замирида турли методологик асослар ётади ва ўзаро уйғунлашмаган.

В. Гумбольднинг халқ рухини бевосита намоён этувчи тил ички формаси ҳусусидаги таълимоти идиоматологияни вужудга келишига туртки булиб хизмат қилди. П. Гиро таъбири билан айтганда, идиоматология миллий услубларни ўрганади, ёҳуд муайян бир тилни бошка бири билан қиёслаб, унинг характерли қирраларини тасвирлайди, ёxуд унга хос ҳусусиятларни тарихий, этник ва ижтимоий омиллар воситасида изоҳлайди.

Сўнгги йилларда қиёсий стилистиканинг таржима назарияси ва амалиёти билан узвийлашган уйғун йўналиши вужудга келди. Шунингдек, миллий тиллар меъёрларини қиёслаб ўрганиш орқали уларнинг миллий ҳусусиятларини очиб беришдек алохида тадқиқот йўналиши шаклланди. Хусусан, Ю. С. Степанов француз миллий тили меъёри қирраларининг ўзига хос жихатларини рус тили меъёридаги ҳусусиятлар билан таққослаб ўрганди. Муаллиф ўз китобида нафақат француз ва рус тиллари миллий меъёрларининг фарқли жихатларини очиб беради, шунингдек, Ушбу фарқлар ортида яширинган миллий характерлар, уларга алоқадор рухиятларни муфассал ёритади. Баркарор қиёслар таққоси асосида намоён бўлувчи метаобразлар тасвири шулар жумласига киради.

Стилистик троплар ва фигураларнинг турли тизимли тиллардаги стилистик қиёси алоҳида ахамият ва мазмун касб этади. Зеро, троплар ҳам, фигуралар ҳам кенг имкониятли ходисалар экани билан ажралиб туради. Бинобарин, француз ва узбек тилларини шу жиҳатдан қиёси нафақат назарий қиммат касб этади, шунингдек, дидактик нуқтаи назардан француз тили таълим жараёни учун салмоқли маълумотлар беради.

Стилистик қиёс ва истехзо (ирония) барча тилларда, шу жумладан, француз ва ўзбек тилларида кузатилувчи универсал стилистик ҳодисалар саналади. Когнитив нуқтаи назардан бири семантик ўхшашлик хосил килса, иккинчиси семантик зидлашувни шакллантиради. Стилистик киёс хар икки тилда ҳам икки турга бўлинади:

-объектив мавжуд аломатларга ишора қилувчи нейтрал аниқ қиёс:

-стилистик буёқли, образли қиёс. Оддий ҳамда кўчма образли қиёс хар икки тилда турли ифода воситалари орқали намоён бўлади: француз тилида: соmme, semblable a, раreil a, ainsi quе, de meme que, autant. autant, plus... plus, tel... tel, a l'exemple de, a l'instar de, comparativement a, analogue, egale, avoir l'air de, ressembler a, imiter, paraitre; ўзбек тилида: -дек, сингари, каби, худди, ўхшаб, бамисоли, нақ, қандай, шундай, гўё в. б. :

 Қиёсланг:

Il devorait comme un loup                       У овқатни худди оч бўридай
affame.                                                       ямламай ютарди.

(Merimee. Carmen p. 478)                            (Мериме. Кармен. 8 бет)

Ушбу мисолимиздаги антропоним ва фауним ўртасидаги ўхшашлик стилистик бўёкли образли қиёсни юзага келтиради. Бу нутқ ифода салохиятининг таъсирини орттиради. Нутқ ифода салохиятининг қудратини таъминловчи воситалардан бири стилистик истехзо ҳисобланади. Истехзо (ирония) риторик фигура саналиб, унда сўз ўз маъносига зид, тескари, қарама-қарши маънода кесатиш, пичинг, учирма, киноя, камситиш, тахқирлаш мақсадида қўлланилади. Одатда сўз ижобий маънода қўллансада, унинг ифода замирида салбий маъно ётади. Истехзо стилистикада танқидий бахо бериш воситаси сифатида кузатилали.

Индивидуал баҳо ҳамда ижтимоий баҳо истехзонинг стилистикадаги услубий белгиси саналади. Мақташ, кўкка кўтариш, ижобий фикр айтиш, хамдард бўлиш, ачиниш, рахми келиши ва хатто нейтрал ахборот айтиш орқали кесатиш, пичинг, учирма, киноя, камситиш, ерга уриш, масхара қилиш, тахқирлаш қаби нутқ харакатлари содир этиш бевосита стилистик истехзога (ирония) мансуб. Истеъмолда кўлланувчи гап пропозитив маъноси билан интенционал маъноси ўртасидаги фарк яққол кўзга ташланади.

Қиёсланг:

A la prison, ma pauvre enfant,            Мен яхши солдат, махбус, хусусан,

lui repondis je le plus doucement        аёл махбус билан гаплашганда,

que je pus, comme un bon                   қандай мулойим бўлиши

soldat doit parler a un prisonnier,       керак булса,

surtout a une femme                            шундай мулойимлик билан:

(Merime. Carmen. р. 506).                - Турмага, шўр пешона гўзалим,

                                                            -жавоб бердим.                                

                                                           (Мериме. Кармен. 35 б.)

Танқидий тасаввур таъсир кучига кўра оддий ва саркастик истехзо фарқланади. Улар ўртасидаги фарқ интенсивлик даражасига кўра ажратилади.

Ўткир сатирик ҳусусият касб этувчи саркастик истехзо юқори танқидий куч касб этувчи восита хисобланади. Сатира, юмор,пародия, комедия унинг доирасида истехзо билан уйгунлашади. Умуман олганда, стилистик ҳодисаларнинг қиёсий стилистик тахлили на лингвистик типология учун, шунингдек, нутқ прагматикаси хамда лисоний маданиятшунослик (ғарб атамашунослигида «лингвокультурология» деб юритилувчи ) учун қимматли илмий маълумот бериши муқаррар.

 

Адабиётлар рўйхати:

  1. В. Г. Гак «Сравнительная типология французского и русского языков». М, 1989.
  2. A. А. Абдуазизов. «Элементы общей и сравнительно-типологической фонологии». Ташкент, 1982
  3. М. А. Абдураззоков. «Очерки по сопоставительному изучению разносистемных языков». Ташкент, 1973
  4. Ж. Буранов. «Сравнительное типология английского и тюрскских языков». Москва, 1983;
  5. У. К. Юсупов. «Теоретические основы сопоставительной лингвистики». Ташкент, 2007
  6. Ж.А.Ёкубов. «Модаллик категориясининг мантиқ ва тилда ифодаланишининг семантик хусусиятлари», Ташкент, 2005
  7. Ш. Балли. «Французская стилистика» М,  
  8. P. Guiraud. La stylistique. P, 1959
  9. Ю. С. Степанов. Французская стилистика. М., 1965