ИККИЛАМЧИ ХОМ АШЁЛАРДАН ОЛИНГАН КУКУН ЯРИМФАБРИКАТ АСОСИДА, ТАРКИБИДА ҚАНД ТУТУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ АСОСЛАШ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 9(185)
Рубрика журнала: 20. Химия
DOI статьи: 10.32743/26870142.2021.9.185.253935
Библиографическое описание
Рахимова Г.Ҳ., Салойдинова М.Қ., Мамажонова И.Р. ИККИЛАМЧИ ХОМ АШЁЛАРДАН ОЛИНГАН КУКУН ЯРИМФАБРИКАТ АСОСИДА, ТАРКИБИДА ҚАНД ТУТУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ АСОСЛАШ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2021. № 9(185). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/185 (дата обращения: 20.04.2024). DOI:10.32743/26870142.2021.9.185.253935

ИККИЛАМЧИ ХОМ АШЁЛАРДАН ОЛИНГАН КУКУН ЯРИМФАБРИКАТ АСОСИДА, ТАРКИБИДА ҚАНД ТУТУВЧИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ АСОСЛАШ

Рахимова Гулмира Ҳамидуллаевна

Наманган муҳандислик - технология институти, “Озиқ-овқат технологияси” кафедраси  ассистенти,

Ўзбекистон, Наманган

Салойдинова Малохат Қодиржон қизи

Наманган муҳандислик - технология институти, “Кимё ” кафедраси  ассистенти,

Ўзбекистон, Наманган

Мамажонова Ирода Рахматовна

Фарғона политехника институти озиқ-овқат технологияси кафедараси ассистенти,

Ўзбекистон, Фарғона

 

АННОТАЦИЯ

Оқсил, ёғ каби инсон хаёт фаолияти учун зарур моддалардан ташқари углевод, озуқавий тўқималар, витаминлар ва минерал моддаларнинг ўрни каттадир. Соғлом одам рационида озуқавий тўқималар, витаминлар ва минерал моддаларнинг ўрни каттадир. Соғлом одам рационида озуқавий тўқималар ҳам бўлиши шарт бўлиб, булар пектин ва клетчаткадир.

 

Калит сўзлар:витаминлар, озуқавий қиймат, минерал моддалар, иккиламчи хом ашё, кукун яримфабрикат.

 

Инсон ўз ҳаёт фаолияти давомида доимо турли хидаги ишларни бажаради. У уй қуради, машина ва станокларни бошқаради, ер хайдайди, илмий иш ва асарлар ёзади, бир қанча фойдали ишларни амалга оширади. У ҳатто ётган холатда ҳам иш бажаришда тўхталмайди, яъни юрак уриши, нафас олиши туфайли алмашинув жараёнлари давом этади.

Организм сарф қилган энергияни тўлдириш эса фақат овқатланиш, нафас олиш орқали тўлдирилади

Инсон организми фақатгина иш бажармай, балки тўқима ва хужайраларнинг тикланиши ҳам бўлиб туради. Айрим тўқималар ўлса, ўрнига янгилари пайдо бўлади. Хужайраларда уларни фаолияти давомида бир қанча ички структураси ҳам ўзгаради. Бу жараёнлар учун организмга материал зарур бўлиб, уни овқатланиш орқали олинади.

Айрим биологик фаол бирикмалар, яъни гормон ва коферментлар инсон организмида махсус моддалардан ҳосил бўлиб, уларни витаминлар деб ҳам аталади. Витамин – лотинчадан ўгирилганда “ҳаёт учун зарур аминлар” деган маънони англатади.

Шундай қилиб, овқатланиш мураккаб жараёнлардан бири бўлиб, озуқавий моддларни ҳазм бўлиши, сўрилиши, ассимиляция яъни организмни энергия сарфи, хужайраларни тузилиши, тикланиши, функцияларини бошқаради.

Овқатланиш жараёнида ташқи муҳит факторлари овқат ҳазм қилиш билан ўзаро таъсирлашиб, озуқавий ферментлар таъсирида қон ва лимфаларга тушиб, организм ички муҳит факторларига айланади.

Инсон организмига зарур озуқавий моддларни оптимал миқдорда тушишини таъминлаш зарур.

Маълумки, инсон организми учун зарур бўлган энергия фақат овқат орқали организмга тушади. Ўзлаштириш ва фойдаланиш жараёнини ёнишга қиёслаш мумкин. Ҳақиқатда ҳам қўплаб маҳсулотлар, яъни углевод ва ёғлар иссиқликга улерод гази ва сувга айланади.

Фақат оқсил организмга бир қанча оксидланмаган маҳсулотлар ҳосил қилиб, у сийдик билан чиқиб кетади. Инсон организмида озуқавий моддаларни ҳазм бўлиши ўрганилганда

- оқсиллар 94 % 

- ёғлар 94 %

- углеводлар 95,6 %  ўзлаштириши ўрганилган

Бугунги кунда 1 грамм оқсил - 4 килокаллория, 1 грамм ёғ – 9 килокалория, 1 грамм углевод – 4 килокалория энергия бериши аниқланди.

Шунинг учун нормал овқатланишда ҳаёт фаолиятини меъёрида ушлаб туриш учун энергия зарур бўлади.

Агар қисқа вақт организм учун калория етарли бўлмаса у захирадан ёғ ва углеводни ишлатади. Бу узоқ муддат давом этса, захирадаги ёғ, углевод, оқсиллар сарфланиб, организм заифлашади. Ўта ортиқча миқдорда ёғ ва углеводни организмга тушиши уларни тўпланиши ҳамда семиришга олиб келади. Шунинг учун мутахассислар инсон организми энергияга эхтиёжини уч хил эканлигини аниқлашди:

  • асосий алмашинув
  • специфик динамик харакати
  • мушак фаолияти

Бизнинг магистрлик диссертация мавзуимиз ҳам миллий таомга озуқавий қўшимча қўшиш билан боғлиқ бўлганлиги учун буларни таърифи билан танишиб чиқамиз.

Асосий алмашинув – бу энергияни минимал миқдори бўлиб, тинч ҳолатда инсон организмини ушлаб туришга сарфланади. Бу алмашинув стандарт экаклар учун ёш – 30, вазн – 65 килограмм, аёллар учун ёш – 30, вазни – 55 килограмм улар учун ҳисобланиб, улар енгил физик меҳнат   билан шуғулланади. Улардаги асосий алмашинув эркакларда 1600 ккал, аёлларда эса 1400 ккал энергияни ташқил қилади.

Специфик динамик харакат – Олимларнинг аниқлашларича овқат ҳазм бўлишида ҳам энергия сарфланар экан. Бунда энг кўп энергия сарфи оқсил ҳазм бўлишида кузатилиб, асосий алмашинув ҳам 30 – 40 % га ортади. Ёғлар истеъмол қилинса асосий алмашинув 4 – 14 % га, углеводларда 4-7 % га, ортади. Ҳаттоки чой ва кофе ҳам асосий алмашинув ни ортишига олиб келади.

Мушаклар харакатига энергия сарфлаш. Жисмоний фаолият энергия алмашинуви таъсири каттадир. Биз инсонларни физик фаоллигида энергия сарфини қуйидаги жадвал кўринишида келтирамиз.

1.1 жадвал .

Специфик динамик харакат

Фаолият тури

Энергия сарфи, ккал

Ухлаш

50

Ухламай ётиш

65

Ўқиш

90

Иш юритиш

100

Ўтириб лабораторияда ишлаш

110

Уйда идиш ювиш, дазмоллаш, йиғиштириш, супуриш

120-240

Лабораторияда тик туриб ишлаш

160-170

Юриш

190

Тез юриш

300

Югуриш

360

Чанғи учиш

420

Эшкак эшиш

150-360

Чўмилиш

180-400

Велосипед миниш

210-540

 

Яна шуни ҳисобга олиш зарурки, 18 ёшагча болалар ва қарияларда энергия сарфи кам: биринчиларда оғирлиги камлиги учун иккинчиларида алмашинув жараёни ва жисмоний фаоллик паст.

Биз хозиргача овқатланишни бир томонлама фақат энергия таъминланишини таҳлил этган бўлсак. Инсон учун нормал ҳаёт фаолияти учун нафақат энергия балки оқсил, ёғ, углеволд, витамин ва минерал моддалар билан таъминланганликни ҳам аҳамияти каттадир. Ер юзи ахолиси овқатга минг хилдаги махсулотларни ишлатади. Булар инсон организмини етарли оқсил, ёғ, углевод, минерал модда, витамин каби моддалар билан таъминлайди.

Маълумки, нервсистемаси хужайралари ва мушаклар ўз фаолияти учун энергия манбаи сифатида глюкоза ишлатса, юрак мушаклари учун ёғ кислоталари зарур бўлади. Оқсилни энергия материали сифатида ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас бўлиб, биринчидан у қиммат ва камёб, иккинчидан оқсил оксидланганда энергия билан захарли моддалар ҳам хосил бўлади.

Бугунги кунда фан оламида инсон овқатланишида оқсил, ёғ, углевод, нисбати 1:1,2:4 бирликда қабул қилинган бу нисбатлар инсон организмини пластик ва энергетик талабини қондиради.

Демак биз, инсонга бир кунда қанча миқдорда оқсил, ёғ, углевод, минерал модда зарур бўлишини биламиз. Масалани яна бир мухим томони оқсил, ёғ, углевод, минерал модда ва витаминлар таркиби тури турлича бўлиб, улар қанча миқдордан зарурлигини билиш ҳам муҳимдир.

Оқсил, ёғ каби инсон хаёт фаолияти учун зарур моддалардан ташқари углевод, озуқавий тўқималар, витаминлар ва минерал моддаларнинг ўрни каттадир. Соғлом одам рационидаозуқавий тўқималар, витаминлар ва минерал моддаларнинг ўрни каттадир. Соғлом одам рационида озуқавий тўқималар ҳам бўлиши шарт бўлиб, булар пектин ва клетчаткадир.

Ўсимлик тўқималари ошқозон-ичак тракти иш функциясини яхшилаб, ичакдаги димланишни олдини олади. Витамин ва минерал моддалар ҳам инсонни овқатланиш рационида ўрни муҳим бўлиб, уларни етишмаслиги турли касалликлар келтириб чиқарган ва ҳозирги пайтда уларни турли маҳсулотларга қўшиш ишлари ҳам олиб борилган.

Масалан мойларга Д-витамини қўшиш, тузга-йод, сувга-фтор каби моддаларни қўшиш ишларни олиб борилган. Аммо юқоридаги биологик фаол моддалар билан озиқ-овқат маҳсулотларини бойитишни табиий усулларини топиш ҳам мухим бўлиб, бу масала шу куннинг долзарб масаласи ҳисобланади.

 

Aдабиётлар рўйҳати:

  1. Атаназевич В.И. Сушка пищевых продуктов. Справочное пособие. –М.: Деловая литература,2000. – 296 с.
  2. Кавецкий Г. Д., Васильев Б. В. Процессы и аппараты пищевых производств. – М.: Колос, 2000. -551с.
  3. Юсупбеков Н.Р., Нурмуҳамедов Х. С., Зокиров С.Г. Кимёвий технология асосийжараён ва курилмалари. - Тошкент.: Шарқ, 2003.– 644 б.
  4. Джураев Х.Ф., Юсупбеков Н.Р., Артиков А.А., Додаев К.О., Чориев А.Ж., Сафаров А.Ф., Хикматов Д.Н. Промышленные испытания способа сушки дыни по схеме вяление – конвективная сушка. // Хранение и переработка сельхозсырья. – Москва, 2002.- № 3- С. 36-37.